» » Оммавий қирилиш. Динозаврлардан сўнг навбат қайси жонзотга келди?

Оммавий қирилиш. Динозаврлардан сўнг навбат қайси жонзотга келди?

 Немис энтомологлари ҳашаротларнинг оммавий қирилиши бошланганини аниқлади. Олимлар бунинг оқибати анча жиддий бўлишидан огоҳлантирмоқда.

Динозаврлардан сўнг ҳали бундай оммавий қирилиш бўлмаган эди. Олимларнинг таъкидлашича, ҳашаротлар сайёрамизда яшаётган жонзотларнинг учдан икки қисмини ташкил этади. Уларнинг қирилиб кетиши табиатдаги озуқа занжирининг узилишига олиб келади. Бу эса экологик тизимни бузиб юборади.

Немис олимлари 30 йил давомида таҳминан 80 миллион ҳашаротни текшириб кўрган. Тажриба объектлари Рейн дарёси бўйидаги 63 та ҳашаротлар қопқонида тутилган.

Маълум бўлишича, 1994 йилдан буён ҳашаротларнинг умумий биомассаси 76 фоизга камайган. Бу эса ўз навбатида уларни истеъмол қилиб кун кўрадиган қушларнинг камайишига олиб келган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Ғарбий Европада яқин-орада экологик инқироз рўй бериши мумкин.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив