МЕКСИКАДА КОРОНАВИРУС КЎРИНИШИДАГИ ДЎЛ ЁҒДИ…

МЕКСИКАДА КОРОНАВИРУС КЎРИНИШИДАГИ ДЎЛ ЁҒДИ…

Куни кеча Мексикада олдинига кучли бўрон турди. Кетидан дўл ёға бошлади. Одамлар дўлнинг йирик турини қўлга олгач, ҳайратдан ёқа ушлади.

Чунки ҳар бир муз худди коронавирус каби айланасига игначалардан иборат эди. Маҳаллий аҳоли вакиллари шу заҳоти коронавирус кўринишидаги муз доналарини суратга олишди. Кейин эса Яратганга тавба қила бошлашди. Улар коронавирус кўринишидаги дўл худонинг яна бир белгиси, балодан огоҳ этиши дея қабул қилишди. Шу сабабли то коронавирус йўқ бўлиб кетмагунча уйда ўтириш шарт деб билишди.

Мутахассислар эса аксини гапиришяпти. Масалан, метеоролог Хосе Мигел Винаснинг айтишича, дўлнинг коронавирус кўринишида ерга тушиши одатий ҳол. Бўрон турган маҳал майда муз доналари пайдо бўлади. Улар бўрон таъсирида катталашиб, кейин бир-бирига урилади. Ана шунда коронавирус игначаларига ўхшаш игначалар пайдо қилган ҳолда ерга тушади.

Тағин худо билади.