» » Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

Кеча, 24 май куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна икки давлат ҳарбийлари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Икки мамлакатнинг чегара қўшинларининг идоралари ушбу ҳолат юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Қирғизистонлик чегарачилар берган ахборотга кўра, Ворух анклави аҳолиси Боткент вилояти Боткент тумани Мўйноқ қишлоғи ҳудудида чорва молларини боқишга уринган. Қирғизистон чегара хизмати бунга қаршилик қилган, оқибатда тожик томонида номаълум шахс ўт очган.

Тожик чегарачиларининг таъкидлашича, 24 май куни эрталаб қирғиз чўпонлари Тожикистон ҳудудига ўтиб, Пули Офтобрўё қишлоғи аҳолиси билан жанжаллашган.

Сўнгра маҳаллий вақт билан 11:40 атрофида Қирғизистон ҳамда Тожикистон чегарачилари ўртасида қисқа муддатли отишма содир бўлган. Тўқнашувда Қирғизистон томонидан ҳеч кимга талафот етмаган. Тожикистонлик чегарачилардан бири оёғидан жароҳатланган. Ҳозирда икки давлат чегарачилари ўртасида келишмовчилик кузатилган ҳудуддаги вазият “нисбатан барқарор”.

Аввалроқ, 8 май куни кечқурун Боткент вилоятининг Чек минтақасида Чек участкасининг 50 гектар майдонидан фойдаланиш масаласида Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарадош минтақалари аҳолиси ўртасида можаро келиб чиққан. Можаро давомида Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари бир-бирларини тош бўрон қилгандилар.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 16 сентябрида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида отишма бўлган ва натижада Қирғизистон чегара хизмати ходими вафот этган эди. Ҳар икки давлат ўртасида 976 километрлик чегара мавжуд бўлиб, шундан фақат 504 километри бўйича келишувга эришилган. Чегаранинг қолган ҳудудида эса вақти-вақти билан келишмовчиликлар рўй бериб туради.

Бу каби муаммолар, низолар, отишмалар тез-тез содир бўлиб туради, сабаби икки давлат ўз чегара ҳудудларини белгилашни келиша олмаган, жумладан, муаммоли Ворух қишлоғи борасида ҳам муросага келинмаган. Белгилаб олинмаган ҳудудларда ер, сув, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва этник тўқнашувлар кузатилади. Низолар вақтида тош билан бир-бирига ҳужум қилиш баъзан эса ўқотар қуроллардан фойдаланиб отишмалар содир этиш ҳолатлари кузатилади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР