» » Коинот пайдо бўлишининг бутун тарихи 10 дақиқалик видеода кўрсатиб берилди (видео)

Коинот пайдо бўлишининг бутун тарихи 10 дақиқалик видеода кўрсатиб берилди (видео)

Коинот тарихи қарийб 14 миллиард йил аввалга бориб тақалади. Америкалик режиссёр ва монтажчи Жон Бозвелл унинг энг муҳим ҳодисаларини қисқа видеороликда кўрсатиб беришга муваффақ бўлди, деб ёзади National Geographic'га асосланиб Дарё нашри.

Видео Коинот эволюциясига бағишланган бўлиб, Катта портлаш ва илк юлдузларнинг шаклланиши, галактика, қора туйнуклар ва ўта янги юлдузларнинг пайдо бўлишидан бошланади. Жон роликда ҳужжатли ва илмий-оммабоп кўрсатувлар кадрларидан, шу жумладан, NASA материалларидан фойдаланади.

Роликнинг ҳар бир сонияси 22 миллион йилни ўз ичига олади. Бундай масштаблаштиришда Қуёш ва Қуёш тизими фильмнинг тўртинчи дақиқасидагина пайдо бўлади, бутун инсоният тарихи эса бир сониядан камроқ вақтни олади. «Бу Коинотимиз қанчалик улуғвор ёшда, ўзимиз эса қанчалик ёш эканлигимизни тушуниш имконини беради», — дейди муаллиф.

                 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив