» » Эронда ота 35 ёшли эркак билан қочиб кетган 14 яшар қизини бошини чопиб ташлади

Эронда ота 35 ёшли эркак билан қочиб кетган 14 яшар қизини бошини чопиб ташлади

Эрон Ислом Республикасида ота “номусга қўйган“ 14 ёшли қизини бошидан жудо қилиб, қотиллик амалга оширди.

Жиноятдан бутун мамлакат ларзага келди. Ижтимоий тармоқларда бу воқеа катта норозиликларга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera“ нашри хабар берди.

Ҳодиса шимолий Гилон вилоятидаги Талеш шаҳрида юз берди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ота қизини ўроқ билан ўлдирган.

Марҳумнинг исми Ромина Ашрафи эди. Фожиа бошланишидан бир неча кун олдин у севиб қолган 35 ёшли эркак билан уйдан қочиб кетади. Ота бундай муносабатларга қарши эди. Полиция қизни топиб, унинг уйида хавф кутиб тургани ҳақидаги огоҳлантиришига қарамай, оиласига қайтарди. Бироз вақт ўтгач, Ромина ўлдирилди.

Қизини ўлдирганидан кейин ота ихтиёрий равишда милиция бўлимига қўлида жиноят қуроли билан келган ва ўз қилмишини тан олган. Жиноятчи ҳибсга олинган. Амалдаги қонунларга кўра, у 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Қотилликдан кейинги норозилик намойишлари пайтида Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний аёлларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги қонунларни кучайтириш зарурлигини эълон қилди. Руҳоний фожиадан афсусда эканини айтиб ўтди.

Маълумот учун, Эронда қизлар 13 ёшдан кейин турмушга чиқиши мумкин. Шунга қарамай, мамлакатда қизлар никоҳланишининг ўртача ёши 23 ёшни ташкил этади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
09:13
Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР