» » Green Card жавоблари 6 июнда маълум бўлади

Green Card жавоблари 6 июнда маълум бўлади

АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берадиган Green Card лотереясининг DV-2021 дастури учун рўйхатдан ўтганлар жавобларни 6 июндан бошлаб текширишлари мумкин бўлади. АҚШ давлат департаменти сайтида бу борада эслатма берилган.

2019 йил 2 октябрдан 5 ноябргача бўлган вақтда рўйхатдан ўтганлар жавобларни АҚШ давлат департаменти сайтида иштирокчилар тасдиқлов рақамларини 2021 йил 30 сентябргача сақлаб қўйиши кераклиги эслатилган. Агар сиз ҳам юқорида кўрсатилган муддатда Green Card лотереяси учун рўйхатдан ўтган бўлсангиз, жавобларни 6 июндан бошлаб қуйидаги манзилда (http://dvprogram.state.gov/) текширишингиз мумкин.

АҚШ давлат департаменти лотерея учун фақат ва фақат исми кўрсатилган одамнинг ўзи ташкилот сайтида рўйхатдан ўтиши кераклигини эслатиб келади. Аммо кўплаб мамлакатларда, хусусан Ўзбекистонда ҳам кўпчилик Green Card учун рўйхатдан ўтишни мураккаб жараён деб ҳисоблаб, ўз номидан рўйхатдан ўтишни махсус фирмаларга ишонишади. Бундай ҳолларда лотерея жавобини билиш учун ҳеч қандай пул талаб қилинмаслигини, жавоблар фақат ва фақат АҚШ давлат департаменти сайтида (http://dvprogram.state.gov/) эълон қилинишини унутмаслик керак.

Маълумот учун, АҚШ давлат департаменти бу йилги Green Card лотереяси ғолибларини эълон қилиш муддатини 5 майдан 6 июнга кўчиришга қарор қилганди. Шунингдек, айни дамда АҚШда яшаш ва ишлаш учун виза бериш вақтинча тўхтатилган ва чеклов 22 июнгача амал қилади. Шу боис чеклов бу йилги Green Card ғолибларига таъсир қилмайди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
09:13
Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР