» » Сулаймонийдан қолган “яра”лар очиляпти. Эрон Трампга кўз тикди

Сулаймонийдан қолган “яра”лар очиляпти. Эрон Трампга кўз тикди

Эрон Ислом Республикаси Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус “Ал-Қудс” бўлинмаснинг марҳум қўмондони генерал Қосим Сулаймонийдан қолган “яралар”ни кавлашни бошлади.

Эрон Интерполдан генерал Сулаймоний ўлимига алоқадор АҚШнинг 36 нафар сиёсий ва ҳарбий амалдорларини, жумладан мамлакат Президенти Дональд Трампни ҳибсга олишда ёрдам сўради. Бу ҳақда Теҳрон прокурори Али Қоси Меҳр маълум қилди.

Қоси Меҳр Сулаймоний иши бўйича қабул қилинган чораларга тўхталиб ўтиб, эронлик генерал ўлимига алоқадор бўлган АҚШнинг 36 нафар сиёсий ва ҳарбий амалдорларини Интерпол орқали ҳибсга олишга ордер берилганини айтди.

Унинг қайд этишича, рўйхатдагиларга қотиллик ва теракт айблови қўйилган. Рўйхат бошида АҚШ Президенти Дональд Трамп бор. Унга нисбатан таъқиб ваколат муддати тугатилганидан кейин давом эттирилиши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Қосим Сулаймоний жорий йилнинг 3 январь куни Бағдод аэропортида АҚШ ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилганди. Шундан сўнг, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий қарама қаршилик қуролли тўқнашувга айланиш хавфи юзага келганди.

Хусусан, Ироқдаги АҚШ элчихонаси олдига бир неча бор ракета тушган. Бундан ташқари, Эрон Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларини бомбардимон қилганди.

Аввалроқ, Эронда Сулаймонийнинг Бағдоддаги ерини МРБга сотган хоин ўлим жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар берган эдик.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР