» » Кампирнинг жавонида чанг босиб ётган эски гулдон 10 миллион долларга баҳоланди (фото)

Кампирнинг жавонида чанг босиб ётган эски гулдон 10 миллион долларга баҳоланди (фото)

Нидерландиялик мутахассис қишлоқда яшайдиган кампирнинг жавонида XVIII асрда Хитойда ясалган чинни гулдон борлигини аниқлади. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар берди.

Марказий Европанинг олис қишлоқларидан бирида яшайдиган кампир 60 йилдан бери жавонида чанг босиб ётган эски гулдонни баҳолаш учун санъат бўйича маслаҳатчи Йохан Бош ван Розентални уйига таклиф қилди. Мутахассис бу гулдон Хитойнинг цин сулоласи императорига тегишли бўлганлигини, кейинчалик Шарқ кулолчилик буюмлари коллекционери Гарри Гарднерда сақланганлигини дарров тушунди. Фақат ҳаммаёқда мушуклар югуриб юрган қишлоқ уйида бу даражада яхши сақланганидан, тўғриси, ҳайрон қолди.

Ван Розенталь «Sotheby's» кимошди савдоси уйининг Осиёдаги вакили Николас Чоу билан боғланди. У топилмага шу даражада қизиқиб қолганидан гулдонни кўриш учун шахсан ўзи Европага учиб келди. Эксперт гулдонни кўздан кечиргач, унинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилди ва уни 9-11,6 миллион доллар баҳолади.

Санъат бўйича маслаҳатчи гулдон 1742 йилда ясалганини аниқлашга муваффақ бўлди. У шаҳарда сақланган: фақат император ва сарой аҳлигина унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишган. Кейинчалик гулдон бир неча марта аукционларда сотувга қўйилган. Яқин вақтларгача йўқолган деб ҳисобланарди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР