» » Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади

Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади

 Фото: Getty Images
Шимолий Корея халқининг ва Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг ҳамжиҳатлиги шарофати билан коронавирус инфекцияси мамлакат ҳудудида тарқалмади. Бу ҳақда КХДР етакчиси Ким Чен Инга таяниб, «РБК» хабар берди.

2 июль куни Ким Чен Ин КХДР Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этиб, ҳукмрон партиянинг Марказий қўмитасини узоқни кўра билиши ва бутун халқнинг онгли равишда бирдамлиги Шимолий Кореяда COVID-19’нинг тарқалмаслигига сабаб бўлганини таъкидлаган.

Ким Чен Ин сўнгги ярим йилда мамлакатда эпидемиологик ҳолат бўйича амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, соғлиқни сақлаш соҳасидаги жаҳон инқирозига қарамай, Шимолий Корея вируснинг ўз ҳудудига киришини тўлиқ тўсиб қўйганини маълум қилди.

Шимолий Корея ҳукуматининг расмий маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш бўйича бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган. Март ойида эса Жанубий Кореянинг JoongAng Ilbo нашри ўз манбасига таяниб, КХДР коронавирус билан касалланиш бўйича биринчи ҳолат қайд этилганини ёзганди.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея пандемия сабаб февраль ойидаёқ Россия билан темир йўл қатновларини узиб қўйган эди. АҚШ давлат котиби Майкл Помпео КХДРда коронавирус тарқалиши ва очарчилик бошланишини прогноз қилганди. Май ойининг ўрталарида коронавирус расман аниқланмаган КХДР эпидемияга қарши кураш учун ёрдам қабул қилишни бошлаган, орадан кўп ўтмай мамлакатда хорижликлар учун жорий қилинган бир қатор чекловлар олиб ташланиши маълум бўлганди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР