» » Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди

Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди

Суд Россиянинг Псков областида яшовчи журналист Светлана Прокопьевани терроризмни оқлаш иши бўйича айбдор деб топди. Прокурор журналист қиз учун олти йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини сўраган бўлса-да, суд 500 минг рубль жарима билан кифояланган, деб ёзади Forbes Russia.

«Медиазона»га кўра, 2-Ғарбий округ ҳарбий суди псковлик журналист қиз Светлана Прокопьевани терроризмни омма олдидаги чиқиш билан оқлаш ва тарғиб қилиш (РФ жиноят кодексининг 205.2-моддаси 2-қисми) бўйича очилган жиноят иши бўйича айбдор деб топган. Суд журналистга 500 минг рубль жарима тайинлаган. Бунгача прокурор уни олти йил колонияга ҳукм қилиб, тўрт йил журналистика билан шуғулланишни тақиқлашни талаб қилган эди. Модда бўйича максимал жазо — етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Жиноий иш 2019 йилнинг февралида қўзғатилган эди. Ўшанда Прокопьеванинг уйига тинтув учун келишган, ўзини эса бир неча марта Тергов қўмитасига терговга чақиришган. Бунга сабаб Прокопьева «Эхо Москвы в Пскове» радиоэфирида 2018 йилда ФҚБнинг Архангельск областидаги ҳудудий бошқармаси биносида ўзини ўзи портлатган анархист Михаил Жлобицкийга бағишланган дастурида терактни давлатнинг мамлакат аҳолисига нисбатан «репрессив» сиёсатига, уйдирмага асосланган жиноий ишлар ва одамларда ўз ҳақ-ҳуқуқини қонуний ҳимоя қилиш имконияти йўқлигига боғлаган. Прокопьеванинг ўзи айбини тан олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Светлана Прокопьеванинг суддаги сўнгги сўзи эълон қилинганди. «Мен касбий бурчим доирасидан чиқадиган бирор нарса қилмадим», деган эди у суддаги сўнгги сўзида.

Манба: Kun.uz

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР