» » 2100 йилга келиб айрим давлатларда одамлар 77 даража иссиқдан кўчага чиқа олмай қолади

2100 йилга келиб айрим давлатларда одамлар 77 даража иссиқдан кўчага чиқа олмай қолади

Иқлимшуносларнинг таъкидлашича, 2100 йилга келиб айрим давлатларда одамлар иссиқдан кўчага чиқа олмай қолади. Nature Climate Change журналида нашр қилинган мақолада таъкидланишича, ҳаво 77 даражада исиб кетиши мумкин.

Олимлар иқлимий моделни яратиб, шу асосда 2100 йилларда Қатар, Баҳрайн, Саудия Арабистони ва БААда об-ҳаво 35 даражада туриб, намлик 100 фоизга яқинлашишини тушунтириб беришди. Бу омиллар йиғиндиси натижасида ҳаво 77 даражада исиб кетганлиги иллюзияси ҳосил бўлади. Бундай аҳволда эса ҳатто соғлом инсоннинг организми ҳам ишлай олмайди.

Шу билан бирга, олимлар Форс кўрфази давлатларида бундай об-ҳаво ўн йилда бир марта, мавсумий тарзда юзага келишини таъкидлашди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив