» » «Мисс Англия» иштирокчиси бўлган мусулмон қиз ўзи танлаган чўмилиш кийими билан ҳаммани ҳайрон қолдирди (фото)

«Мисс Англия» иштирокчиси бўлган мусулмон қиз ўзи танлаган чўмилиш кийими билан ҳаммани ҳайрон қолдирди (фото)

Гўзаллик танлови иштирокчиси бўлган мусулмон қиз Ойша Хон ноодатий чўмилиш кийими танлагани билан «Мисс Англия» танлови ҳайъат аъзоларини ҳайрон қолдирди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Маълум бўлишича, у очиқ чўмилиш кийимини кийишни хоҳламай, унинг ўрнига гидрокостюмни танлаган. Қиз унда суратга тушган ва финал босқичига чиққан 20 таликдан ўрин олган.

Хоннинг ўзи буни диний қарашлар сабабли эмас, қулайлиги учун танлаганини, очиқ кийимда ўзини ноқулай сезишини айтган.

«Мен бутун танлов давомида ўзимга содиқ қолиб, ахлоқий қадриятларимга зид келувчи ҳеч нима қилмаганимдан фахрланаман» — деб таъкидлаган қиз.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив