» » BitTorrent эгаси Уоррен Баффет билан тушлик қилишни 4,57 миллион долларга сотиб олди

BitTorrent эгаси Уоррен Баффет билан тушлик қилишни 4,57 миллион долларга сотиб олди

BitTorrent торрент-трекер эгаси ва TRON криптовалютаси асосчиси Жастин Сан eBay аукционида Уоррен Баффет билан тушлик қилиш ҳуқуқи ғолиби бўлди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб Дарё хабар берди.

«Мен, шунингдек, блокчейн индустрия етакчиларини ҳам инвестиция титани билан учрашишга чақираман. Умид қиламанки, бу барчага фойда келтиради», — деган Сан ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

Баффет ва унинг шериги Чарлз Мангер бир неча марта криптовалюталарни танқид қилган. Жумладан, CNBCга берган федерал интервьюда Баффет биткоиннинг ҳақиқий қиймати йўқлигини айтган ва бундан нарсалар «фирибгарларни жалб қилиши»ни қўшимча қилган. Berkshire Hathaway акциядорлар йиллик йиғилишида Баффет бу криптовалютани «сароб» деб атаган.

Интервьюда, Баффет, шунингдек, биткоин асосидаги блокчейн технологиясини муҳим ҳисоблашини, бироқ унинг муваффақияти криптовалютага боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.

Баффет Сан ва унинг дўстлари билан учрашувни кутаётганини айтган. TRON криптовалютаси асосчиси инвестицион доиралар аксарият ҳолларда ўз фикрини ўзгартиришини таъкидлаган. «Инвестицион имкониятлар кўпчилик одамлар технологияга етарлич баҳо бермаган пайтда яхшидир», — деган у.

«Мен Баффет билан кутилаётган тушликни ўзаро ҳамжиҳатлик ва ўсишга ёрдам берувчи имконият деб қараяпман», — деб ёзган Сан ўзининг блогида. У ҳатто энг муваффақиятли инвесторлардан бири ҳам «тўлқинни қўлдай бой бериши» мумкинлигини қайд этди ва Kraft Foods билан шартома омадсиз бўлганини ва компания салоҳиятини Amazon, Alphabet ва Apple компаниялари каби юзага чиқара олмаганини тан олган.
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив