» » Москва яқинида аёл ўз боласи кўз ўнгида ўлдирилди (видео 18+)

Москва яқинида аёл ўз боласи кўз ўнгида ўлдирилди (видео 18+)

Москва яқинидаги Раменск туманида аёл болалар майдончасида ўлдириб кетилди, деб хабар бермоқда «Daryo.uz» нашри.

Мудҳиш воқеа 25 июль куни содир бўлган. Жиноятчи болалар майдончасида боласини айлантириб юрган 25 ёшли аёлга камида 20 марта пичоқ урган ва воқеа жойидан яширинган.

Хабарда айтилишича, жиноятда аёлнинг турмуш ўртоғи гумонланмоқда. У қотилликни ёш боланинг кўз ўнгида содир этган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у машинага ўтириб қочган.

Meduza’нинг хабар беришича, гумонланувчи шахс Ногинск туманида кечки пайт қўлга олинган. Ҳозирча жиноят ҳақидаги бошқа тафсилотлар номаълум.

Mash кузатув камераларига тушиб қолган ушбу жиноят видеосини ҳавола этди.

                     

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив