» » Трамп икки бошли ва гольф таёқчаларини ушлаган бургут тасвиридаги герб билан нутқ сўзлади (видео)

Трамп икки бошли ва гольф таёқчаларини ушлаган бургут тасвиридаги герб билан нутқ сўзлади (видео)

Вашингтон округидаги Mariott Marquis меҳмонхонасида ташкил этилган оммавий тадбирда АҚШ президенти иштирокида кутилмаган ҳолат юз берди.

Дональд Трамп нутқ сўзлаётган пайтда унинг ортидаги катта экранда мамлакат герби тасвирланганди, аммо бир зумдан сўнг герб ўзгариб қолди, деб ёзмоқдаWashington Post'га таяниб Kun.uz нашри. 

«Катта экранда Россия гербида тасвирланган икки бошли бургут оёқларида гольф таёқчаларини ушлаб тургани пайдо бўлди. Шунингдек, анъанавий шиор ўрнида 45 es un tietre (45чи қўғирчоқ - таҳр.) сўзлари ёзилганди», — дейилади нашр хабарида. 

Таъкидланишича, икки бошли бургут Россиянинг АҚШ президентлиги сайловларига аралашгани борасида тахминни яна бир бор шубҳада қолдириб, гольф таёқчалари Трампнинг севимли машғулотига ишора қилади. Бундан ташқари, испан тилида ёзилган сўзлар муҳожирларнинг давлат раҳбарига нафратини билдириши мумкин.

Дональд Трамп Turning Point USA жамоатчилик ташкилоти тадбирида нутқ сўзлаш учун минбарга кўтарилганди. Ҳозирча бу иш ортида ким тургани маълум эмас. Расмий суриштирув бошланган.     

                            

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш