» » Ер қаърида қанча олмос борлигини биласизми – 1 000 000 000 000 000 тонна

Ер қаърида қанча олмос борлигини биласизми – 1 000 000 000 000 000 тонна

Дунёнинг энг қимматбаҳо тоши – олмос Ер сайёрасида қанча бўлиши мумкин? Масачусетс Технология институтининг таъкидлашича, бу борадаги асл рақамлар ўйланганидан минг карра кўпроқдир

Фанлараро тадқиқот жамоаси Ер қаърида қанча олмос борлигини аниқлаш мақсадида зилзилаларни аниқлаш учун қўлланиладиган технологиядан фойдаланишга қарор қилган. Унинг натижасига кўра, тахмин қилиш мумкинки, сайёра қаърида квадриллион тонна олмос ётибди. 

1 000 000 000 000 000 – бу бир триллиондан минг марта кўп демакдир. Бироқ, тадқиқотчилар, олмослар тўкин-сочин бўлиб кетишини кутиш нотўғри эканини айтишмоқда. Нега деганда, олмос конлари бугунги кончилик машинасозлиги имкониятидан анча чуқурликда, Ер юзасидан 144-240 км.да жойлашган. 

Мисол учун, дунёнинг иккинчи энг йирик олмос кони бўлган Россиядаги «Мир» олмос конининг чуқурлиги 550 метр атрофида. 

Тадқиқотчилар қандай қилиб, бундай тўхтамга келишди?

Зилзилани ўлчаш технологияси товуш тўлқинларидан фойдаланади, чунки товуш тезлиги ўзлари кесиб ўтаётган Ер қаъри тузилмаларининг зичлиги, ҳарорати ва таркибидан келиб чиққан ҳолда ўзгаради.

Ер тубида кратонлар, яъни тоғларнинг тескариси каби улкан қоятошлар бўлиб, улар одатда совуқроқ бўлиб, қуршаб турган чўққиларга қараганда товушни тезроқ ўтказади.

Аммо, олимлар, товуш кратонлар илдизидан ўтганида янада тезроқ ўтганини қайд этишган. Шундан сўнг, улар виртуал чўққиларнинг турли материаллардан ясалган 3D моделини ясашган ва товушни ўтказишган. 

Товуш олмос қатламлариддан чўққиларга қараганда икки карра тезроқ ўтади, шунга кўра, тадқиқотчилар жамоаси кратонлар таркибида олмоссимон масса бўлишини тахмин қилишди. «Олмослар мос келади, чунки улар бирмунча зичроқ», - деган МТИ Ер, атмосфера ва сайёралар фанлари департаменти тадқиқотчиси Ulrich Faul. 

Унинг айтишича, кратонлар остида олмослар бўлиши ҳақиқатга яқинлиги у ердаги табиий шароитнинг олмос ҳосил бўлишига яқинлигидир. Маълумки, олмослар ўта катта босим ва юқори ҳарорати мужассам бўлган жойда ҳосил бўлади. Заргарлик тақинчоқларини безайдиган олмослар эса, вулқонлар отилиши ва зилзилалар туфайли ернинг юқори қатламига чиқади.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив