» » Риал туманга айланмоқда. Эрон ўз валютасини деноминация қилиб, номини ўзгартиради

Риал туманга айланмоқда. Эрон ўз валютасини деноминация қилиб, номини ўзгартиради

Эрон ҳукумати миллий валюта – риални деноминация қилиш ва номини ўзгартириш бўйича режани маъқуллади, деб хабар беради BBC.

«Бугун Вазирлар Маҳкамаси миллий валютамиздан тўртта нолни олиб ташлаш ва унинг номини туманга ўзгартириш бўйича қарорни қабул қилди», — дейди Эрон ҳукумати вакили Али Рабий.

Эрон марказий банки ўз режасини январь ойи бошида тақдим этганди.

Эрон Дональд Трамп Америка маъмурияти бошқарувига келгач, Вашингтон томонидан жорий қилинган иқтисодий жазо чоралари боис, валюта инқирозини бошдан кечирмоқда.

Эрон пул бирлиги риалнинг 1 долларга нисбатан қадри 2015 йилги 32 минг риалдан, санкциялар жорий қилингач, бугунги кунда 120 000 риалгача кўтарилиб кетди.

Бу ўз навбатида пул қадрсизланишига олиб келди. Мамлакатдаги нарх-наво, жумладан, озиқ-овқат ва дори-дармонлар қимматлашди. Аксар фуқаролар дўконларда у-бу харид қилишга 1 миллион риалдан кўп сарфламоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш