» » Қонли ҳодиса: Германияда муҳожир она-болани поезд тагига итариб юборди (+18 видео)

Қонли ҳодиса: Германияда муҳожир она-болани поезд тагига итариб юборди (+18 видео)

29 июль куни эрталаб одамлар кўз ўнгида Франкфурт Майн марказий темирйўл вокзалида эритреялик муҳожир юқори тезликда келаётган поезд остига саккиз ёшли бола ва унинг онасини итариб юборган. Шундан сўнг у воқеа жойидан яширинишга уринган. Ҳодиса 29 июль куни эрталаб одамлар кўз ўнгида содир бўлган.

Болакай омон қолмади

40 ёшли аёл рельслар орасига йиқилиб тушгани сабаб омон қолган. Бироқ болада ҳеч қандай имконият бўлмаган, у воқеа жойида ҳалок бўлган.


Жиноятчи ушланди

Кузатув камераларига муҳрланган видеога кўра, жиноятчи содир бўлган воқеадан сўнг қочишга уринган. Аввалига у платформа бўйлаб, ундан кейин эса рельслар устидан сакраб югурган. Бир нечта гувоҳлар унинг ортидан югуриб, қўшни кўчада етиб олган ва полиция ёрдамида жиноятчини қўлга олишган. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи она ва бола билан таниш бўлмаган.

Станция ёпилди

Қонли воқеадан сўнг, полиция станцияни бир неча соатга ёпиб қўйган. Поезд йўловчилар эвакуация қилган.

Аёл кучли асаб касалига учради

Ҳодисага гувоҳ бўлган баъзи гувоҳлар шок ҳолатига тушган. Боланинг онаси эса кучли асаб касаллигига дучор бўлиб қолган.

                               

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш