DataLife Engine > Дунё / Фото > Тармоқларда ижараси 90 млн фунт турадиган Airbus хусусий самолётининг ҳашаматли салони суратлари тарқалди

Тармоқларда ижараси 90 млн фунт турадиган Airbus хусусий самолётининг ҳашаматли салони суратлари тарқалди

Тармоқларда Airbus авикомпаниясига тегишли хусусий самолётнинг ҳашаматли салони суратлари пайдо бўлди, деб хабар қилади Daily Star.

Фото: Daily Star

Airbus АCJ32Oneо самолёти қизил ёғочдан ишланган бир неча кароват билан жиҳозланган. Шунингдек, бортда чарм диванлар ва улкан ювиниш хонаси мавжуд. Таъкидланишича, ҳаво кемаси бортидаги ювиниш хонаси Airbus лайнерлари орасида энг каттаси ҳисобланади.

Фото: Daily Star

Самолётда 17 нафар йўловчи бемалол ухлаши ёки 19 киши ўтирган ҳолда учиши мумкин. Ҳаво кемасининг дизайнини таниқли интерьер Ив Пикардт Британиянинг Acropolis Aviation чартер компанияси учун яратган.

Фото: Daily Star

Фото: Daily Star

Airbus АCJ32Oneо 9,7 минг километр масофага учишга мўлжалланган бўлиб, унинг ижараси 90 миллион фунт туради.

скачать dle 12.0



Вернуться назад