Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Экология
  3. Ифлосланган ҳавонинг тирик организмларга таъсири

Ифлосланган ҳавонинг тирик организмларга таъсири

сана : 23-03-2017   /   Экология, Мақолалар   /   кўрилди: 847

 

Саноат кундан кунга ривожланиб бормоқда. Айниқса, катта шаҳарларда бу ўзгача тус олмоқда. Ҳавоси тутун, қурум ва чанглар билан қопланган шаҳарларда қуёшдан келаётган нур камаяди. Инсон соғлиги учун керак бўлган ультрабинафша нур етишмаслиги касаллик тўғдирувчи бактерияларнинг ривожланишига қулай шароит яратади, одам организмининг касалликларга қаршилик кўрсатиш қобилияти пасаяди. Ультрабинафша нурнинг етишмаслиги рахит касаллигини келитириб чиқаради. Организмда заҳарли моддалар тўпланаверса, унинг инфекцияга қаришлик кўрсатиш қобилияти пасаяди. Одам гепертония, астма, жигар серрози, рак касалликларига йўлиқади. Организмида бурун, оғиз, тери орқали, сув, ҳаво, овқат билан ўтган заҳарли моддалар нафас олиш йўлларини, юрак қон-томир тизимини, кўзнинг шиллиқ пардасини шикастлайди.  Ифлос ҳаво: йўтал, бош айланиши, ўпка касалликларини пайдо қилади.

 

Ҳайвонлар чанг билан қопланган ўсимликларни еганда ва ифлос ҳаводан нафас олганда заҳарланади. Ҳайвон организмига бундай моддалар кўплаб кириб қолса, улар заҳарланиб нобуд бўлади. Заҳарланган молларнинг гўштини ва сутини истеъмол қилган одамлар ҳам заҳарланади. Олтингугурт, фтор, молибден, мишьяк ана шундай заҳарли моддолар ҳисобланади. Мис эритиш заводи атрофида боқилган қорамол подаси деярли нобуд бўлган. Ифлосланган ҳаводаги мишьяк таъсирида асаларилар қирилиб кетган. Ҳавонинг фтор бирикмалари билан ифлосланиши қорамолларни нобуд қилади. Завод атрофида ўсаётган дарахтларнинг тез сарғайиб, сўнг қуриб қолишини кўрганмисиз?

Саноат корхоналаридан ҳавода учиб юрувчи кул зарралари ўсимликларнинг яшил қисмига ёпишиб, барглар юзасидаги ёриқ-тешикларни беркитиб, уларнинг ёруғлик энергиясини ўзлаштиришини сусаётиради.

Ҳаво сульфит ангидрид билан ифлосланганида қарағайдаги фотосинтез ҳодисаси икки бабобарга камаяди.

Саноатдан чиқадиган газлардан ўсимликлар учун энг хавфлиси сульфид ангидрид, фтор ва унинг бирикмалари, цемент заводидан чиқадиган водород фторид ва ҳар хил чанг, газлар ҳам ўсимликларга салбий таъсир этади.

Атмосферадаги сулфит ангидриднинг оз миқдори узоқ вақт таъсир қилиб турса, улар ўсишдан тўхтайди, барглари тўкилади, дарахтлар "ялонғочланиб” қуриб қолади. Чанг баргларнинг сиртини қоплаб олиб, карбонат ангидриднинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилишини қийинлаштиради. Чанг ва заҳарли газлар билан ифлосланган ҳаво ўсимликларнинг ўсишига салбий таъсир кўрсатади.

Атмосферадаги ифлосликлар ўсимликларга турлича таъсир кўрсатади: йўнғичқа, пахта, бўғдой, карамлар – олтингугурт газига, пиёз, гладиолис, қора қарағай – фторга, узум, ситрус мевалар, тамаки – озонга жуда сезгир. Ўсимликларнинг бухусусиятидан, ҳавонинг ифлосланиш даражасини кўрсатувчи индикатор сифатида фойдаланиш мумкин: қайроғочлар – ҳавонинг ифлосликларига чидамли ҳисобланади.

Нодира АЛИМОВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!