Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Инсон ва табиат

Cана : 25-09-2017   /   Экология   /   кўрилди: 3645

Инсон яшар экан, доимо баҳри муҳит ҳамда соғлиқ ҳақида қайғуради. Шарқ халқларининг ғоят қадимий тарихий-маданий ёдгорлиги "Авесто" китобида таъкидланганидек, "…Замин асли она. Унинг ҳар бир унсури оналикнинг ўлмас достонини тараннум этади. Бағрида етиштирилган неъматлар она кўксидаги сутга ўхшайди. Замин башариятини тўйғазади, ичиради-кийдиради". 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси мажлисида қабул қилинган Минг йиллик декларациясининг ҳар бир сатри аслида табиат ва инсон ўртасидаги муносабатларнинг ижобий тус олиши ҳақидаги ўйларнинг мажмуаси саналади. Дастурнинг ҳаётга татбиқ этилишига бугун барча ҳиссасини қўшмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг "Жиззах шифокори" газетаси таҳририяти "Экология ва саломатлик" мавзуида Жиззах тиббиёт коллежида ўтказган давра суҳбатида бу ҳамфикрлик эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилаётган "Аҳолининг экологик маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш - бахтли келажак омили" лойиҳасига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими вакиллари ҳам жалб этилаётгани бежизга эмас. Чунки, экологик таълим-тарбия жараёнини ёшларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

- Дунё тиббиётининг хулосаларига қараганда, соғлиғимизнинг 55 фоизи ўзимизга бевосита боғлиқ, - дейди жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни такомиллаштириш илмий-текшириш институти вилоят филиалининг шифокори Нигора Мустафоқулова ўз маърузасида. - Қолган омиллар экология билан алоқадордир.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмасининг мувофиқлаштирувчи ходими Гулсара Алмаматованинг чиқиши долзарб масалага Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманида билдирилаётган муносабатга бағишланди.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси Комилжон Қаршибоев чиқишида бу мавзу янада бойитилди. Нотиқ ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони ва "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боҚлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"гиқарори ҳақида батафсил фикр юритди. Белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқилиб, 2017 йилда вилоятимизда чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнига 10,1 миллиард сўм сармоя йўналтирилади.Бу экология ва саломатликка бўлган ижобий муносабатнинг амалий ифодаси, дегани.

Бизни ўраб турган борлиқни асраб-авайлаш уни келажак авлодга етказиш ҳақида доимо ўйлаш мақсадга мувофиқдир. Бу саъй-ҳаракатлар эса ўз навбатида ҳаммамиздан ҳамфикрликни талаб қилади. Ана шу талабга жавоб бериш эса фуқаролик позициямизнинг даражасини белгилайди.

Раҳматулла ЮНУСОВ

Ботир ҚУДРАТОВ олган сурат

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!