Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

СУВ

Cана : 09-04-2018   /   Экология   /   кўрилди: 301

Сув инсоният учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, соғлиқни сақлаш, кундалик ҳаёт кечиришнинг асосий манбаидир. Шунингдек, наботот ва ҳайвонот олами вакилларининг эҳтиёжини қондирувчи энг муҳим восита саналади. Шу маънода, сув она сайёрамиз тамаддунини ривожланаётган ва ҳаракатга келтираётган асосий локомативдир...

Кейинги пайтларда жаҳонда чучук сувга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Дунё аҳолисининг кўпайиши, глобаллашув жараёнлари, саноатнинг ривожланиши, қишлоқхўжалигида қўшимча ерларнинг ўзлаштирилиши тоза ичимлик суви захираларининг тугаш хавфини тобора оширмоқда.

Жаҳон ресурслари институти маълумотларига кўра, сўнгги 50 йил давомида қишлоқхўжалиги ерларининг 60 фоизга яқин қисмида эрозия, шўрланиш, зичланиш, биоценоз миқдорининг камайиши каби салбий оқибатлар кузатилмоқда. Сайёрамиздаги суғориладиган ерларнинг ўндан бир қисми турли даражада шўрланган. Бу дунёда қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришни 10 фоизга камайиб кетиш хавфини туғдиради. Бундан ташқари, экологик хизматлар сифати ва миқдори ёмонлашувининг ортиб бораётгани сув ва экотизмларни тобора кўпроқхавф остига қўймоқда.

Бугунги кунда сув танқислиги билан боғлиқмуаммолар оламшумул тахдидга айланиб, табиий муҳитнинг бузилишига, яшашга доир имкониятларнинг чекланишига, дарёлар, сув омборлари, ҳавзалар ва каналлар сувларининг ифлосланиши эса аҳоли саломатлигининг ёмонлашувига сабаб бўляпти. Ҳозир дунёда 2 миллиарддан кўпроқодам ичимлик суви танқислиги шароитида кун кечирмоқда. Ваҳоланки, инсоният жаҳондаги умумий сув захираларининг 4,4 фоизидангина фойдаланиш имкониятига эга.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда 1,1 миллиард нафарга яқин одам тоза ичимлик сувидан фойдалана олмайди. Тахминан 2,4 миллиард киши тегишли санитария назоратидан ўтмаган сувни истеъмол қилади. Ҳар куни 2 миллион тонна чиқинди сув ҳавзаларига ташланади. Бунинг оқибатида кейинги ўн йилда сувнинг ифлосланишидан вафот этган одамлар сони ОИТС ёки ҳарбий можаролар сабабли ўлганлардан анча кўпроқни ташкил этмоқда.Ҳар йили 2 миллион нафарга яқин бола денгиз суви орқали юқадиган касалликлардан вафот этади.

Шуни таъкидлаш жоизки, сувнинг меъёрига нисбатан 2-3 марта кўп сарфланиши, ўз навбатида ботқоқлашиш, тупроқнингт шўрланиши, мелиоратив ҳолатининг бузилиши ва саҳролашишига олиб келади.

Глобал муаммолардан яна бири – Орол денгизининг қуриши ва унинг оқибатларидир. Оролбўйи минтақаси табиий экотизимининг ҳозирги аҳволи минтақа мамлакатларида сувдан оқилона фойдаланишни тақозо этади. Ўрта Осиёда янги ерларнинг ўзлаштирилиши, Амударё ва Сирдарё сувларининг суғоришга ишлатилишидан оқимнинг кескин камайиши, сув ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик сабабли ер шаридаги йирик сув ҳавзаларидан бирининг қуриб бориши шароит яратди ва унинг тақдирини ҳал қилибқўйди. Натижада олтмиш йил ичида Орол денгизи майдони беш баробардан кўпроқ қисқарди, сув ҳажми эса ўн мартага камайди, ва минраллашуви шу миқдорда ошиб кетди.

Мухтасар айтганда, она сайёрамизни келажак авлодларга тоза ва табиий ҳолдақолдириш барчамизнинг бурчимиздир. Зеро, сув – ҳаёт манбаи экан, ундан оқилона ва самарали фойдаланиш даркор.

Академик М. Мирзаев номли

боғдорчилик, узумчилик ва виночилик

илмий-тадқиқот институти

Жиззах илмий-тажриба станцияси

х/б бошлиғи Ў.Исмоилова

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!