Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Экология
  3. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази сeл хавфи бўйича огоҳлантиради

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази сeл хавфи бўйича огоҳлантиради

сана : 14-06-2018   /   Экология   /   кўрилди: 67
Диққат, шу йилнинг 14-15 июнь кунлари рeспубликанинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжуд.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Самандар Ҳикматуллаевнинг ЎзА мухбирига маълум қилишича, мамлакатимизнинг Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи юқори. Ушбу ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёғингарчилик кутилади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбий йўналишга ўзгариб 7-12 м/с (25-43 км/соат), 15 июнь куни шамол тезлиги 20 м/с (72 км/соат)гача кучайиши, жойларда 15-20 м/с (54-72 км/соат)гача кучайиши кутилади.
5dd54b25-151a-4fd4-94c5-91d53136baba.jpg
Самандар Ҳикматуллаев, 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари 
– Ўзбекистонда сел келиш мавсуми, асосан, март – июнь ойларига тўғри келади. Бир ойлик ёғингарчилик қисқа вақт ичида кичик ҳудудда ёғиши оқибатида тошқинлар келиб чиқади. Республикамиз ҳудудига Атлантика океани, Ўрта ер денгизи, Қора денгиз, Касбий денгиз узра келадиган ҳаво оқими, асосан кучли ёмғирли бўлади. 
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета