Apple арзон айфонларни қачон чиқариши маълум бўлди

Apple арзон айфонларни қачон чиқариши маълум бўлди

 Apple жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб ҳамёнбоп айфонларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда компания режаларидан хабардор манбага таяниб Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Смартфон мартда тақдим қилинади. Бу $399 лик iPhone SE’дан кейинги илк бюджет смартфон бўлади. Bloomberg маълумотларига кўра, янги iPhone диагонали 4,7 дюйм бўлган iPhone 8 га ўхшайди.

Агентлик маълумотларига кўра, янги моделида Touch ID "Уй" тугмачасига бирлаштирилади, шу сабабли смартфонда Face ID бўлмайди. Процессори эса ҳозирги флагман iPhone 11 билан бир хил бўлади. Нашрда қурилманинг тахминий нархи айтилмаган.

Apple 2020 йилда 5G’ни қўллаб қувватлайдиган, ҳозиргидан тезкорроқ процессорли ҳамда орқа панелдаги 3D камерали iPhone тақдим этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз шу пайтга қадар тақдим этилган айфонлар бешинчи авлод технологиясини қўллаб қувватламайди.