Соч ёки чуғурчуқ

 

Юртимизга иссиқ  кунлар келиб, мева-чевалар пишиш арафасида турган, айниқса тутга там кирган маҳалда, қаттиқ чуғурлаб дарахтдан-дарахтга учиб ўтадиган ва меваларга қирон келтирадиган  қушлар галалари пайдо бўлади. Бу қуш соч ёки чуғурчиқ деб аталади.

Бўйни, жиғилдони, қанотлари, думи қора металга ўхшаб кўкимтир бинафшаранг бўлиб товланиб туради. Орқаси, тўши, қорни ва икки ёни оч пушти тусда. Нарларининг бошида қора патлардан иборат тожи яъни сочи бор. Модасининг ранги унча оч эмас сочи анча калтароқ. Ёш қушчалар оч қўнғир, қорни эса оқишроқ бўлади. қанотининг узунлиги 119-135 мм оғирлиги 55-90 грамм тумшуғининг ранги тўқ пушти оёқлариники эса оч сариқ бўлади.

Чуғурчиқ  март ойининг охири ва апрель ойининг бошларида бизга иссиқ  ўлкалардан учиб кела бошлайди. Улар Ҳиндистон, Шриланка ороллари ва Яқин шарқ мамлакатларида қишлайди. Асосан тоғолди жойларида тошлар орасига, жарликларга ин солади. Уясини модаси билан нари бирга қуради. Нари ўт-ўланларни ташиб келтиради модаси эса уларни жойлаб-териб чиқади.Тўшамасида чуғурчиқ патлариучрайди.

Май ойинингўрталарида  4-6 дона тухум қўядива шу ойнинг охирида патсиз, кўзи юмуқ, нимжон қуш болалари тухумдан чиқади, тўртинчи–бешинчи кунлари уларнинг кўзлари очилади. 20 кундан кейин ёш қушчалар уясини ташлаб чиқади.Учирма бўлган қушчалар вояга етган қушлар билан гала бўлиб тўпланади ва Ўзбекистон ҳамда қўшни жойлар бўйлаб сафарга отланадилар ва кўпинча токзорларга ёпирилишади. Бундан ташқари гилос, анжир, ўрик ва бошоқли ўсимликларга ҳам зарар етказади. Бирон бир егулик топганда талашишмайди балки ўзигахос сигналлардан фойдаланиб бир бирларини чақириб олишади.

Cоч ёки чуғурчиқни ўта зарарли деб ҳам бўлмайди у фойдали қушдир.Чуғурчиқ бир кунда 200 донагача чигиртка ейди, бунча чигирткаларнинг оғирлиги 200 граммга тенг бўлиб қушнинг оғирлигидан икки-уч баравар келади. Агар чигиртка жуда кўп бўлса бу хилдаги қушлар ея олмай қолганида ҳам уларни ўлдириб ташлаб кетишади. Шундай қилиб бу қушлар тутларга, токзорларга келтирган зарарини ортиғи билан қоплаб беради. Бундан ташқари заракунанда қўнғизлар, капалак қуртлари ва бошқа ҳашаротларни ҳам қиради.

Сувон Раҳимов.

Суратлар муаллифники

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 29-03-2018, 10:56
0
287

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига