Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Экотуризм
  3. Қадим тарихнинг қимматли ёдгорлиги

Қадим тарихнинг қимматли ёдгорлиги

сана : 04-05-2018   /   Экотуризм, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 94

Тарихий манбааларнинг шоҳидлик беришича Мирзачўл саҳросининг ўртасидан Буюк ипак йўли – карвон йўли ўтган. Олис-олислардан сафарга отланган карвонбошилар таърифи тилларга тушган "Қуш учса қаноти куядиган” Мирзачўл саҳросини кезиб ўтар эканлар жонларига оро киргучи "Гумбаз”га – сув маконига етиб оладилар. Ҳам тижорат, ҳам зиёрат мақсадини дилларига туккан йўловчилар Сардоба деб аталмиш манзилда қўним топиб, сафар чарчоғидан фориғ бўлиб, оби ҳаётдан тўйиб-тўйиб баҳра оладилар.

Кўз ўнгингизда гавдаланган тарих воқеликларини хаёл қилиб, саҳрони излаб йўлга чиқсангиз янглишасиз. Боиси бу жойлар, манзиллар эндиликда обод, боғ-у роғларга, дарахтлар масканига айланиб, чирой очаётганлигининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.Сабаби тинч ва фаровон юртда ҳар гўшаси обод.

Бунга эса мамлакатимизда қисқа вақт ичида сайёҳлик ва саёҳат масканларининг ободонлаштирилишини ташкил этиш мақсадида туризм салоҳиятини комплекс равишда ривожлантиришга йўналтирилган 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, улар ўз навбатида туризм соҳасидаги янги давлат сиёсатига асос бўлди, туризм соҳасидаги субъектларга аҳамиятли тарзда солиқ ва божхона имтиёзлари ва афзалликлари берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу Фармонда асосий фаолияти тематик хиёбонлар хизматларини ташкиллаштиришдан иборат бўлган юридик шахслар тематик истироҳат боғларини фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб 3 йил муддатга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғини ҳамда ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилган.

Ахборот-коммуникация технологияларини туризм соҳасига жадал тадбиқ этиш мақсадида 2018 йил 1 январидан туризм маҳсулотларини сотиш ва туризм хизматларини онлайн бронлаш бўйича хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга электрон тўловлар, бронлаш, эквайринг ва бошқа электрон хизматларни тадбиқ қилиш, шунингдек, туризм хизматларининг замоновий турларини таклиф қилувчи ихтисослаштирилган интернет сайтлар ва порталларни йўлга қўйишни рағбатлантиришга йўналтирилган солиқ имтиёзлари тақдим этилмоқда.

Фармонда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши ички ва зиёрат туризмларини жадал ривожлантириш ва уларнинг бой салоҳиятидан ҳар томонлама фойдаланиш учун янада қулай шароитлар яратади.

Сардоба тумани Гумбаз қишлоғида жойлашган, юқорида сўз юритилган  "Ёғочли Сардоба” тарихий ёдгорлигига бугунги кунда ташриф буюрувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Хусусан, мактаб ва коллеж ўқувчилари ушбу обиданинг тарихи ҳамда"Буюк ипак йўли”да тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлмоқдалар.

"Ёғочли Сардоба” нинг қадимийлиги ва тарихий-маданий ёдгорлик ҳисобланиши зиёратчиларни ўзига жалб қилади. Бу эса туман табдиркорларига тарихий обида атрофида янги лойиҳалар яратишларига ҳамда қўшимча иш ўринлари яратишлари учун асос бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз.

 

Жумабой Муродимов,

Сардоба туман ДСИ масъул ходими.

  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета