Хитойда аҳоли қанчалик кўплигини кўрсатувчи суратлар

 

Хитой аҳолиси мамлакатда "бир оила – бир фарзанд” сиёсати жорий қилинганда бир миллиардга яқинлашиб қолганди. Бу 1970-йиллар охирида бўлган. 2015 йил кузига келиб эса Хитой кўзда тутилмаган оқибатлар, жумладан фоиз нисбатида эркаклар кўпайиб кетаётгани ва кекса одамларнинг нопропорционал кўплиги сабабли бу сиёсатидан воз кечди. Хитой ҳукумати оилаларга 2 нафардан фарзандли бўлишга рухсат бериб, ўз демографиясидаги мувозанатни тиклаб олмоқчи. Ҳозирда Хитойда 1,3 млрд киши яшамоқда ва оилада фарзандларга чекловнинг бекор қилиниши қанчалик таъсирчан эканлигини вақт кўрсатади. Busines Insider Хитойда аҳоли қанчалик кўплигини ифодаловчи суратларни тақдим этган.Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Талабалар Аньхой вилоятидаги Хэфэйда аспирантурага 3 кунлик имтиҳон олдидан ўқув корпусига кириш жойида. 2013 йилда бу имтиҳонга рекорд миқдордаги одам – 1,8 млн киши ёзилган.

Суратлар манбаси: REUTERS

Ичуандаги (Шэньси вилояти) мактаб ўйин майдонида юқори мактабга имтиҳон топшириш вақтида. 2015 йилда имтиҳонда 1700 дан кўпроқ абитуриент иштирок этган ва иншоотда жой камлик қилгани учун имтиҳонларни кўчада ўтказишга тўғри келган.

Ухандаги (Хубэй вилояти) талабалар ётоқхонасида қуритишга осилган кирлар.

Талабалар ота-оналари Ухандаги университет кампуси спорт зали полида юпқа тўшамалар устида ухлашмоқда.

Аёл Пекин метроси станцияларидан бири олдидаги велотураргоҳдан велосипедини олмоқда.

Оломон тиғиз вақтда Пекин метроси эскалатори ва зинапояси орқали станцияга тушмоқда.

Одамлар Ханчжоудаги янги турар-жой мажмуасидаги уйлар арзон нархда сотилишини кутмоқдалар.

Хитой куз фестивалининг биринчи кунида Ухандаги темир йўл станциясидаги манзара.

Йўловчилар платформаларга тушиш учун эскалаторлар томон ошиқмоқдалар.

Йўловчилар Хитой ташкил этилганига бағишланган байрам – Олтин ҳафтанинг илк кунида Чжэнчжоу вокзалига кириш учун турибдилар. 

Таксичилар Пекиннинг янги халқаро аэропортида йўловчиларни кутмоқдалар.

Қуйи курслар талабалари вакансиялар ярмаркасида навбатга турибдилар. Чжэнчжоудаги шу ярмаркани ўзига 50 минг киши келган.

Минглаб одамлар иш топиш мақсадида Чунциндаги вакансиялар ярмаркасида павильонлар бўйлаб юрибдилар.

Ҳарбий полициянинг мингдан кўпроқ ходими Нанкиндаги машғулотларда иштирок этмоқдалар. 

Одамлар Пекиндаги эрталабки ярмаркада сабзавотлар харид қилмоқдалар. 

Одамлар Пекинда елпиғич ва қизил фонуслар билан безалган дарахтлар қаторлари орасида Хитой Янги йилига бағишланган фестиваль вақтида сайр қилиб юришибди. 

Далян пляжидаги туманот одам.

Одамлар ёз жазирамасида Даин уездидаги курортда "жон сақламоқдалар”.

Янги йил нишонланиши вақтида сув сепиш анъанаси.

Одамлар Ухандаги Гуйюань буддавий монастири олдида Хитой ой тақвими бўйича Янги йилнинг 5-кунида қурбонлик келтириш учун турибдилар. Юз миллионлаб одамлар монастир ярмаркаларига ташриф буюриб, байрамлар вақтида мушакбозлик қиладилар. 

Оломон Фучуньцзян дарёсидаги сув кўпайишини кузатиш учун навбатда турибдилар.

Шанхай марказидаги гавжум кўчалардан бири.

Пекиннинг бош кўчаларидан бири тиғиз вақтда.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига