Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Фото/Видео
  3. Таиландда ғорда қолаётган болалар ота-оналари ва ўқитувчиларига мактуб ёзишди

Таиландда ғорда қолаётган болалар ота-оналари ва ўқитувчиларига мактуб ёзишди

сана : 07-07-2018   /   Фото/Видео, Дунё   /   кўрилди: 89

Таиландда Тхам Луанг ғорида 23 июндан бери қолаётган ўсмирлар футбол жамоасининг 12 аъзоси ва уларнинг 25 ёшли мураббийи қутқарувчилар орқали яқинлари номига ёзилган мактубни ташқарига бериб юборишди.  Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда. 

Ғорда қутқарув ишларини олиб бораётган жанговар ғаввослар жамоаси дафтарнинг 6 варағида ёзилган мактуб суратини твиттерда жойлаштиришган. 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари 2 ҳафтадан бери ғорга кираверишдаги чодирли лагерда яшашмоқда.

Фото: AP

"Биз яхшимиз, ҳамма соғ, хавотирланманг. Ташқарига чиққанимизда, турфа хил мазали таомлар емоқчимиз. Чиқишимиз билан уйга боришни истамоқдамиз. Ҳурматли ўқитувчилар, бизга кўп топшириқ берманг”, деб ёзганлар болалар биринчи варақда. Болалардан ҳар бири ўзининг аҳволи ҳақида ўз қўли билан бир неча қатор битган. 

Ҳозирда аҳолининг бир қисми томонидан масъулиятсизликда айбланаётган, бир қисми томонидан эса аксинча қаҳрамон сифатида қабул қилинаётган мураббий ҳам бир варақда ўз сўзларини ёзган. 

"Бизни маънан қўллаб-қувватлаётганингиз учун раҳмат. Барча ота-оналардан узр сўрайман. Ғорга сизга ҳеч нарса айтмай борган фарзандларингизни ҳам кечиринг”, деб ёзган мураббий.

Ёш футболчилар 10 кмлик ғорнинг 5 км ичидаги камерада қолишмоқда. Улар ғорга киравериш жойи сув остида қолгани сабабли ташқарига чиқа олишмаяпти. Қутқарувчилар болаларни қутқариш учун узукун иш олиб боришмоқда.

Фото: AP
Фото: AFP
Фото: E AUNG THU/AGENCE FRANCE-PRESSE /GETTY IMAGES

Болаларни акваланглар билан ташқарига олиб чиқиш бўйича режалаштирилаётган амалиёт ғаввослардан бири ҳалок бўлгани сабабли қолдирилди. Бироқ шунга қарамай болаларни эвакуация қилишга тайёргарлик давом этмоқда ва қутқарув амалиётини кучли ёмғирлар кутилаётгани ва бунинг натижасида ғордаги сув сатҳи кўтарилиб кетиши мумкинлиги сабабли яқин вақтда ўтказиш мўлжалланмоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета