» » Замонавий одамнинг тонги

Замонавий одамнинг тонги

Замонавий одамнинг тонги смартфонга ибодат қилиш билан бошланади: уйқудан кўзларини очиши билан қўлига телефонини олади ва хабар, жавоб берилмаган қўнғироқ, хат ҳамда ижтимоий тармоқдаги тасмасига келган янгиликларни “текширади”.

“Ибодат”ини бажо келтира туриб, “homo sapinies” ушбу “хоч”ни бўйнига илиб юради ва кун бўйи ушбу табаррук буюмга топинган ҳолда ундан ажралмайди.

Ҳозирги “эркин-ҳур” одамларнинг ҳар бир бўш дақиқаси мана шу рақамли ибодатга бағишланган. Илгари биз телефонни уйда унутиб қолдирар эдик. Ҳозир эса бундай бўлмаяпти. Ушбу туморни, бутни, “жон ато қиладиган” хочни йўқотиб қўйиш – ўлимга тенг.

Замонавий одам у аслида миясига электрод жойлаштирилган ва тепкига уланган бефаҳм сичқонча эканлигини тушинармикан?
Тепкига босиш ҳузур-ҳаловат нуқталаридаги электр токининг электрлик хусусияти йўқолишига олиб келади.

Бизнинг тепкимиз – бу смартфон ёки тармоққа кирадиган ҳар қандай усулдир.

Андрей Курпатoв


Манба: Azon.uz

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш