» » Оналар ва дадалар қўрқишмайди...

Оналар ва дадалар қўрқишмайди...

Биз ушбу мақоламиз орқали сизга интернет тармоқларида учраб турадиган жуда ҳам кичик ҳаётий ҳикоялардан бирини ҳавола этмоқчимиз.

«Кечаси билан қизим йиғлайвериб, мени роса чарчатиб юборганди. Ҳар нарса деб кўрдим, қизим кечқурунги ўзининг қўрқинчли хаёлларидан узоқлаша олмади. Мен уни нима деб овутишни ҳам билмай қолгандим ва охири унга шундай дедим: "Қизалоғим, ҳаммада ҳам нимадандир қўрқиш туйғуси бўлади. Сен ҳеч ҳам бундан хавотир олма. Масалан, менда ҳам, ҳамма-ҳаммада бундай туйғулар бўлиши мумкин".
Қизим менга намли киприклари билан қараб туриб "Алдаманг, оналар ва дадалар ҳеч нимадан қўрқишмайдику! Унда айтингчи, нимадан қўрқасиз?", -дея сўраб қолди. Мен узоқ пайт нима дейишни билмай жимиб қолдим, шундан сўнг қизим менга "Ана кўрдингизми, оналар қўрқишмайди", -деб яна йиғлай бошлади. Шунда мен унинг қулоқларига энгашганча шундай дедим: "Мен қариб қолишдан ҳамда сени тарк этадиган кун келишидан қўрқаман. Яна ғазабимдан ҳам жуда қўрқаман, қизим!". Қизим гапларимни тушундими ёки йўқ, у тезда кўзларини юмиб, ухлаб қолди».

Карен Риззо
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш