» » 22 март қандай сана?

22 март қандай сана?

Ҳаётимизни ичимлик сувисиз тасаввур қила олмаймиз. Aммо Кейптаундан Мичиган штатидаги Флинтгача ва Шарқий Aфрикадан то жануби-шарқий Осиёга қадар бўлган ҳудудларда глобал сув инқирози мавжуд. Одамлар кунлик истеъмол қиладиган сув миқдори ва сифати танқислигидан йиллар мобайнида қийналиб келишади.

1990 йилдан 2015 йилгача ривожланаётган мамлакатларда 2,6 миллиард одамга тоза ичимлик суви етказиб беришда ҳайратланарли ютуқларга эришилди. Бу кўрсаткич дунё аҳолисининг 76 %дан 91 %га ўсди. Санитария ва гигиена бўйича билимларни ошириш орқали тоза сувнинг фойдасини кўпайтириш учун ҳали кўп имкониятлар мавжуд.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар йили 22 март Халқаро сув кунида глобал сув инқирозига қарши курашиш муҳимлигига амин бўлади.
Дунё бўйича 844 миллиондан ортиқ инсонлар тоза сувдан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Кўплаб аҳоли ичимлик сувига тез ва осон эришиш учун, болалари мактабларга қатнаши учун, одатий меъёрий яшаш тарзини таъминлашга уриниб яшамоқда. Минглаб оилалар тоза сув учун ҳар куни юзлаб чақирим масофаларни босиб ўтишига тўғри келади.


Глобал ичимлик суви танқислиги ҳақида маълумотлар
844 миллион одамда ичимлик суви таъминоти мавжуд эмас, бу сайёрадаги ҳар 10 кишидан 1 тадан кўпроқ кишига тўғри келади.
Aёллар ва қизлар тоза сув учун ҳар куни тахминан 200 миллион соатлик масофани босиб ўтади.
Ҳар куни 5 ёшгача бўлган 800 дан ортиқ бола, сув ва санитария шароитлари ёмонлигидан келиб чиқадиган диареядан вафот этади.
2050 йилга келиб, ҳар тўрт кишидан камида биттаси чучук сув танқислиги сурункали такрорланиб турадиган мамлакатда яшайди.
2,3 миллиард киши асосий санитария шароитларидан фойдаланмасдан яшайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадларидан бири 2030 йилга келиб ичимлик сув ва санитария шароитлари билан таъминланганлик даражасини тўлиқ якунлаш.
Барча табиий офатларнинг 90 %и сув билан боғлиқ. Тўлиқроқ статистик маълумотларга эга бўлиш учун ушбу сайтга киринг.
2020 йилга келиб ичимлик суви билан таъминлаш борасида дунёнинг турли минтақаларида сезиларли ишлар амалга оширилди. Ичимлик сувини асрашга ва ундан келажак авлодни ҳам ҳозиргидек баҳраманд қилишга ҳар бир инсон жавобгардир.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:49
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР