» » Павел Дуров теранроқ фикрлаш учун бир ой овқат емасликка қарор қилди

Павел Дуров теранроқ фикрлаш учун бир ой овқат емасликка қарор қилди

 Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров ўз каналида бир ой овқат емасликка қарор қилганини маълум қилди.

Дуровнинг айтишича, у охирги 15 йил давомида спиртли ичимлик, кофеин, гўшт, таблеткалар ва фаст-фуд истеъмол қилмай қўйган, бундан унинг саломатлигида яхши натижалар кузатилган. Бир йил аввал у “юқорироқ самарадорлик ва теранроқ фикрлашга эришиш”, иродасини мустаҳкамлаш, интизомлилигини ошириш учун ўз рационидан глютен, сут маҳсулотлари, тухум ва фруктозани истисно қилган. Бундан ташқари, Дуров май ойидан фақат балиқ ва денгиз маҳсулотлари истеъмол қила бошлаган.

“Бу ой мен тубдан янгироқ усулни синаб кўраман ва умуман овқат емайман. Охирги 6 кун давомида фақат сув истеъмол қилдим ва ҳозирча ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман”, деб ёзган Дуров ва бу чора унга теранроқ фикрлаш ва юқори самарадорликка эришишга имкон беришини қўшимча қилган.

Telegram асосчиси бундай парҳез натижасида мушак массасини йўқотишини, бироқ мессенжери учун унга янги ғоялар келиши мумкинлигини айтган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив