» » Кўршапалаклар организмида мингдан кўпроқ турдаги коронавируслар аниқланди

Кўршапалаклар организмида мингдан кўпроқ турдаги коронавируслар аниқланди

 Фото: REUTERS
Уҳандаги вирусология институти ходимаси Ши Чжэнли кўршапалаклар организмида 1,5 мингга яқин янги турдаги коронавирусларни аниқлади. Улардан бир қисми келгусида янги пандемияларга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Big Picture Science podcast подкасти муаллифлари маълум қилишди.

Олимлар кўршапалакларни тутиб, уларнинг биологик маълумотларини йиғишган. Ҳаммаси бўлиб кўршапалаклардан олинган 15 мингга яқин сўлак, қон ва нажас намуналари таҳлил қилинган. Олимлар тадқиқот давомида намуналарнинг 10 фоизида 1,5 минг турдаги коронавирусларни аниқлашган. Бу вируслар институтда сақлаб қўйиш учун музлатиб қўйилган.

Бу вируслардан аксарияти ҳеч қачон одамларга юқмайди, бироқ баъзиларида бунга мойиллик бўлиши мумкин. Ҳозирда улардан қайси бири одамга ўтиши мумкинлигини аниқлаш бўйича тажрибалар ўтказилмоқда”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, топилган баъзи коронавирусларга антитаналар Хитой жанубидаги қишлоқ аҳолиси қонида топилган. Бу эса янги турдаги SARS-CoV-2 коронавируси Уҳан шаҳридан эмас, балки кўршапалаклар кўплаб яшайдиган ғорлар яқинида жойлашган қишлоқ жойларидан тарқалган бўлиши мумкинлигидан дарак беради. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳали ўзини “кўрсатмаган”, бироқ келгусида бунга қодир бундай кўп миқдорда коронавируслар аниқлангани “секин ҳаракатга келувчи бомба” ҳисобланади. Ҳозиргача турли типдаги коронавируслар учта эпидемияга олиб келишга улгурди. Гап 2003 йилда атипик зотилжам келтириб чиқарган SARS, 2012 йилда авж олган Яқин Шарқ респиратор синдроми MERS ва 2019 йил охирида авж ола бошлаган ҳозирги SARS-CoV-2 коронавируслари ҳақида бормоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)
16:59
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир
15:31
BMB Trade Group ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги таржимонлар бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
14:05
Танзила Норбоевага яна бир вазифа юкланди
14:03
Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
18:32
“Саховат ва кўмак” ҳаракати: тадбиркор ва фуқарога қандай наф бор?
12:30
«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
09:36
Зомин тумани Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди
09:35
Жиззахлик журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
09:30
Қаймоқли пломбир тайёрлаш рецепти
08:58
Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
08:55
"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
08:53
Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
08:52
Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)
08:51
Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
08:47
Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР