» » Ҳарбийларнинг фарзандига олий ўқув юртларига кириш бўйича бериладиган имтиёзлар баъзи бировлар томонидан аламзадалик билан қабул қилинмоқда

Ҳарбийларнинг фарзандига олий ўқув юртларига кириш бўйича бериладиган имтиёзлар баъзи бировлар томонидан аламзадалик билан қабул қилинмоқда

Ҳарбийларнинг фарзандига олий ўқув юртларига кириш бўйича бериладиган имтиёзлар баъзи бировлар томонидан аламзадалик билан қабул қилинмоқда.

Ушбу тартибни Конституцияга зид деб баҳолаётган дўстим, энди сенга бир мулоҳазали гап айтаман, яхшилаб тингла!

Сен кечаси маза қилиб ухлаб ётган бир пайтда сенга ўхшаган 3-4 та аламзада қўлига қурол олади ва ўзи ҳам нима хоҳлаётганини билмасада, ҳужум қилади. Ҳарбий қисмда тревога эълон қилинади. Тезкор махсус гуруҳ воқеа жойига зудлик билан боради. Отишма бошланади ва мана шундай отишмалар ортида бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлади...

Бу пайтда эса сен ҳеч нарсани сезмай уйғонасан ва яна севимли ишингга отланасан!

Кўрсатган жасорати учун ҳарбий оиласига бир марта тўланадиган нафақа бeрилади (тахмиман 20-30 млн.) шу билан ҳаммаси тамом. Ора-орада ҳарбий идора оиласини эслаб туради, лекин қўлдан берганга қуш тўймас деганларидек, 3 та боласи бор боқувчисини йўқотган оилага йилда икки марталик ёрдам нима бўларди.

Йиллар ўтиб боланг улғаяди. Сенинг боқувинг остида яхши еб, яхши қўшимча тайёрлов курсларига боради. Етим қолган ҳарбийнинг боласи эса қийналиб қолган онасига ёрдам бериш ва укаларининг оч қолмаслигини таъминлаш учун ҳар куни саҳарда улгуржи бозорга чиқиб, арава суради, дарсларда эса чарчагани учун ухлаб қолаверади.

Хўш, энди ҳам Конституция, энди ҳам тенглик дейсанми?!

Ҳарбийларнинг отни калласидек маош олишини пеш қиласан. Битта ҳарбийнинг ҳар ой оладиган 5-6 млн. пули етти пуштига етадиган давлат бўлардими?!

Ушбу фикрларим билан ҳарбийларнинг хизматини миннат қилмоқчи эмасман. Шунчаки, феъликенгликни ўрган, шунда боланг ҳам яхши ўқиб, юқори мартабаларга эришади.

Яна бир гап! Ҳарбийларнинг имтиёзларига ҳасад билан қарайдиганларнинг фарзандлари ҳам ҳарбий бўлишини Худодан тилаб қоламан!

Вафо Мўмин

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР