» » Одам чўкмоқда: қандай аниқланади ва ёрдам берилади?

Одам чўкмоқда: қандай аниқланади ва ёрдам берилади?

Чўкишга оид 90 фоиз ҳодиса сезилмасдан, шовқинсиз содир бўлади. Одамнинг чўкаётганини қандай аниқлаш ва тўғри чора кўриш мумкин?

Умуман олганда, чўкишнинг иккита кўриниши бор: сувдаги ўлим ва чўкишнинг ўзи.

Биринчи ҳолатда гап чўмилиш вақтида тўсатдан ўлиб қолиш ҳақида бормоқда. Масалан, юрак хуружи ёки инсульт. Бунда одам жуда тез сув остига кириб кетади, натижада қутқарувчилар вақтида сузиб боришга улгурмайди. Сув ҳароратидан келиб чиқиб, бундай вазиятда тирик қолиш имконияти 50 фоиз ҳам чиқмайди.

Иккинчи ҳолатда чўкиш кўпинча томир тортишиши, масалан, совқотиш натижасида юз беради. Одам сув юзасида қолишга уринади, жонҳолатда қўлларини ҳаракатлантиради ёки ёрдамга чақиради. Бироқ кучи тез тугаб қолиб, уни сув ўз қаърига тортади. Ўпкага сув тушиши жараёни тезлашади.

Чўкаётганни қандай билиш мумкин?

Одамнинг чўкаётганидан далолат берувчи бир қанча сигналлар бор:

  • Бош сувга кўмилган, оғзи эса сув сатҳида
  • Бош орқага ташланган, оғиз эса сув сатҳида
  • Кўзлар маъносиз, шишага ўхшайди, фокусни тўғрилай олмайди
  • Кўзлар юмилади
  • Одамнинг сочи юзи/кўзларини ёпади
  • Одам оёқларини қимирлатмайди
  • Гипервентиляция ёки оғир нафас олиши сезилади
  • Одам муайян йўналишга ҳаракат қилолмайди
  • Одам ёнига ағдарилишга беҳуда уринади
  • Одамнинг ҳаракати кўринмас зинадан кўтарилишга уринишни эслатади

Қандай чора кўриш керак?

Чўкаётган одамни кўрганда, мияга биринчи навбатда тезроқ ёрдам бериш учун унинг ёнига сузиб бориш келади. Бу ҳар доим ҳам тўғримас. Саросимага тушиб қолган чўкаётган одам қутқарувчини ҳам сув остига тортиб кетиши мумкин. Масалан, махсус чўмилиш жойларида чўкаётган одамни кўрганда аввало қутқарувчиларни чақириш, унга ўзини сувда тутиб туриши учун бирон нарса ташлаш (копток, шишириладиган матрас каби) керак бўлади. Кейин қутқарув қайиғида одамни қирғоққа чиқариш лозим.

Нега болалар махсус шиширилган енгларда ҳам чўкишади?

Болалар сувда барқарор ҳолатни сақлай олмайди. Ағдарилиб кетиб, боши сув остига тушиб қолиши мумкин. Улар учун қуёшдан ҳимояловчи кремлар ҳам хатарли: шишириладиган енг қўлларидан сирпаниб чиқиб кетиши мумкин. Шунинг учун болалар доим, ҳатто саёз сувда ҳам, катталар кузатуви остида бўлиши зарур.

Фавқулодда вазиятларда болаларга қандай ёрдам кўрсатилади?

Болани тезроқ сувдан чиқариб олиш ва тана ҳароратини сақлаш учун зудлик билан адёлга ўраш муҳим. Чунки сув ҳарорати ҳатто +28°C бўлганда ҳам бола совқотиб қолиши мумкин.

Агар у ҳушидан кетса, зудлик билан ёнбошлаб ётқизиш ва оғиздан оғизга ёки гўдаклар учун оғиздан бурунга сунъий нафас юбориш керак. Тез ёрдам етиб келгунига қадар галма-гал юракни массаж қилинг.

Муҳим: болани силтаманг ва ўпкасидаги сувни чиқараман деб оёғини осмонга кўтаришга уринманг!

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив