Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ҳуқуқ
  3. Фирибгарлик кечирилмайди

Фирибгарлик кечирилмайди

сана : 13-09-2017   /   Ҳуқуқ   /   кўрилди: 880

Немат Абдуманнонов тумандаги "Жиззахлик” маҳалласида яшайди. Икки нафар фарзанди бор, маълумоти олий. 2014 йилда туман электр таъминоти корхонасининг "Энергосотиш” бўлими 4-комплекс участкасига агент бўлиб ишга ўтди.

Аввал у туппа-тузук ишлаб юрди. Лекин "Раваллиқ” маҳалласида тармоқлар ҳолатини ўрганиб юриб, Гулбоғ кўчасидаги С.Паттиевлар хонадонига киради. У электр ҳисоблагични номигагина кўрган бўлиб, хонадон эгасига юзланди:

- Опажон электрдан 100 000 сўм қарзингиз бор экан, тўламасангиз тармоқдан узиб кетамиз, –деди.

Хонадон соҳибаси уйдан пул олиб чиқиб берди.

- Паттасини кейин олиб келиб бераман,- деган Немат қайтиб бу ҳовлига қадам босмади.

У бел оғритмай пул топишнинг йўли борлигини англаб етганди.

Шундан сўнг ушбу маҳалла аҳли қўрқитиш йўлига ўтиб олди. У-бу деганларга "тармоқдан узамиз”, деб зуғум қиларди. Ким ҳам қоронғуликда қолишни хоҳлайди, дейсиз. Ҳамма электр таъминоти корхонаси вакили талаб қилган маблағни беришарди. Шу тариқа тумандаги турли маҳаллаларда истиқомат қилаётган фуқаролар Н. Шодиевдан 600 000, Э. Эрматовдан 600 000, Б. Мўминовдан 450 000, З. Мўминовдан 950 000, Д. Маҳкамовдан 670 000, Х. Мирзаевдан 100 000, Т. Абдуназаровдан 150 000, Э. Мамаюсуповдан 575 000, Г. Зиятовдан 500 000 сўм олади. Уларга "паттани кейин олиб келиб бераман”, деб ваъда берар ёки қалбаки патта бериб кетарди.

"Нафсим менинг балодур, ёнар ўтга соладур” деганларидек, кўп ўтмай Немат Абдуманноновнинг ҳакалак отган нафси суднинг "қора курсиси”га бошлаб келди. Судда унинг барча қилмишлари очилиб, юзи шувут бўлди.

Суд Немат Абдуманноновга икки йил муддатга барча турдаги корхона, муассаса ҳамда ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Ғиёсиддин ЯЛҒАШЕВ,

жиноят ишлари бўйича Шароф

Рашидов тумани судининг раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!