Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ҳуқуқ
  3. Судьяга пора таклиф қилинди

Судьяга пора таклиф қилинди

Cана : 14-02-2018   /   Ҳуқуқ   /   кўрилди: 444
Икромжон Маҳмудов судлангунга қадар фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг девонхона мудири вазифасида ишлаган. У мансаб мавқеидан фойдаланиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан фирибгарлик ҳамда пора беришга далолат қилиш каби жиноятлар бошида турди.

И.Маҳмудов ўзининг эски таниши, Суд ижрочиларининг Қува туман бўлими 2-тоифали иш юритувчи котиби Д.Тошпўлатовнинг илтимосидан ўз манфаати йўлида фойдаланмоқчи бўлди. Д.Тошпўлатов жияни Э.Пармонованинг укаси С.Тожиев суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун елиб-югураётганини айтади. Гап фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2016 йил 7 декабрдаги АТ "Халқ банки” Қува филиали фойдасига жами 145 миллион 617 минг 500 сўм кредит маблағларини ундириш, ундирувни жавобгарларнинг гаровга қўйилган ва бошқа мол-мулкига қаратиш, уларни реализация қилиш қийматини бериш ҳақидаги қарор устида бораётган эди. И.Маҳмудов вазиятга ўзича чора топган бўлди. Ҳал қилув қарорини судья билан гаплашиб бекор қилдиришга ваъда берди. Фақат иш осон кечиши учун судьяга пора таклиф қилиш зарурлигини қўшимча қилишни ҳам унутмади.

Ҳолат юзасидан ариза Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармасига келиб тушгач, зудлик билан назорат тадбири ўтказилди. И.Маҳмудов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди рўпарасида жойлашган овқатланиш мажмуасида 1 минг 500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди унга нисбатан тегишли жазо тайинлади. 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!