Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ҳуқуқ
  3. Каналда чўкаётган шахс қутқарилди

Каналда чўкаётган шахс қутқарилди

Cана : 12-03-2018   /   Ҳуқуқ, Видео   /   кўрилди: 228

 

Олмазор туманидаги 17-сонли Ички ишлар бўлими профилактика инспектори майор Ўрол Нуржонов "Қичқириқ” каналидан қутқарилган шахс билан боғлиқ воқеа тафсилотларини ЎзА мухбирига гапириб берди.


– Тошкент шаҳар Олмазор тумани Мирзо кўчаси, 17-уйда доимий рўйхатда турувчи 2000 йилда туғилган фуқаро Ниёзов Ҳасан Қобил ўғли эҳтиётсизлиги оқибатида сирғаниб кетган, – дейди Ў.Нуржонов. – Гап шундаки, у яқин ҳудуддаги кўп қавватли уйларнинг бирида таъмирлаш ишларида ишлайди. У идишга сув олиш учун каналга келади. Шунда оёғи тошда сирғаниб тушиб кетган. Мазкур ҳолатдан жиноят аломатлари сезилмади.

5aa4fb2a719a9.jpg

Ҳасан Ниёзов:

– Сузишни билсам-да, сувнинг ҳаддан зиёд совуқлиги боис чап оёғим томири тортишиб қолди. Ҳаракат қилишнинг умуман имкони бўлмади. Ҳолдан тойиб, энди ҳаммаси тамомлигига ўзимни ишонтира бошладим. Шу топда қандай аҳволда эканимни сўз билан тушинтиришнинг имкони йўқ. Бахтимга участка нозирлари бор экан, уларнинг шарофати билан омон қолдим. Улардан чексиз миннатдорман. 

5aa4fb35906ec.jpg

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 9 март куни "Хавфсиз ҳудуд” тадбири давомида профилактика инспекторлари майор Ў.Нуржонов ҳамда лейтенант Ж.Абдулбоқиев "Қичқириқ” каналида чўкаётган шахсни кўриб қоладилар. Лейтенант Ж.Абдулбоқиев ўйлаб ўтирмасдан сувга тушиб, чўкаётган шахсни қутқаради ва уни сохилга олиб чиқади. Тез-тиббий ёрдам етиб келгунга қадар ички ишлар ходимлари жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатишади.

5aa4fb3a6ecba.jpg

5aa4fb3fd41f4.jpg

5aa4fb444fac0.jpg

5aa4fb5195e7d.jpg
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!