Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ҳуқуқ
  3. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан қандай ишлар кўрилади?

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан қандай ишлар кўрилади?

Cана : 09-04-2018   /   Ҳуқуқ   /   кўрилди: 227

 

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида фуқаролик ишлари бўйича судларда қандай ишлар кўриб чиқилиши ҳақида маълумот берилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судга қуйидаги ишлар тааллуқлидир:

  • фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустасно;
  • алоҳида тартибда юритиладиган ишлар (ФПК-293 модда), шу жумладан, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш, болани фарзандликка олиш ҳақидаги, фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги, фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги ва бошқалар;
  • буйруқ тартибида ҳал этиладиган ишлар;
  • Ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ва ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар;
  • чет давлат судларининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар.

Агар ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга, баъзилари эса иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилганда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!