Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ҳуқуқ
  3. Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани қандай тўғри тузиш мумкин?

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани қандай тўғри тузиш мумкин?

Cана : 13-04-2018   /   Ҳуқуқ   /   кўрилди: 295

Кўпинча тадбиркорлар ва мутахассислар фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиш орқали меҳнат муносабатларини расмийлаштиришади. Амалиёт шуни кўрсатадики, бунда улар мураккабликларга дуч келишади. Нималарга эътибор бериш керак? Norma шу ҳақда батафсил шарҳ берди.

 
Агар фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилса
 
Мазкур шартномага кўра, томонларнинг барча мажбуриятлари - ижрочининг буюртмачига муайян хизматларни кўрсатиши ёки маълум ишларни бажаришидангина иборат бўлади. Ўзаро муносабатларнинг бундай шакли биринчи навбатда буюртмачи учун манфаатли. У ижрочи олдида Меҳнат кодексида назарда тутилган ҳеч қандай мажбуриятларга эга бўлмайди, хусусан, касаллик варақалари, меҳнат таътили учун ҳақ тўламайди, шартнома бекор қилинган тақдирда иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этмайди ва ҳоказо. Бироқ баъзан ички меҳнат қоидаларига риоя қилиш бўйича мажбуриятларни олишни истамаган мутахассис шартнома ташаббускорига айланиши ҳам мумкин. Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани буюртмачиларнинг чекланмаган миқдори билан тузиш мумкин.
 
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани тузишда қуйидаги жиҳатларга эътибор бериш тавсия этилади.
 
Шартнома мажбурий тартибда қуйидаги шартларни ўзи ичига олиши керак:

• ижрочига қўйиладиган аниқ талаблар;
• кўрсатилган хизматлар учун буюртмачи томонидан ижрочига тўланиши керак бўлган сумма;
• бажарилган ишни қабул қилиш-топшириш шартлари;
• томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажариш муддатлари;
• шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳолатлари ва оқибатлари.

Кўп ҳолларда ФҲШни тузиш билан юристлар эмас, балки кадрлар бўлими мутахассиси шуғулланади, бу эса атамалардан фойдаланишда хатога йўл қўйилишига олиб келади. Пировардида ушбу хато фуқаролик-ҳуқуқий шартномани меҳнат шартномаси деб топилиши учун асос бўлиши мумкин.
 
Кўпгина ташкилотларнинг аянчли оқибатларга олиб келадиган энг кенг тарқалган хатолари — бу фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар матнида меҳнат ҳуқуқи атамаларидан фойдаланиш. Масалан, кўпинча эътиборсизлик ёки бошқа сабаблар туфайли ФҲШда томонлар «буюртмачи» ўрнига «иш берувчи», «ижрочи» ўрнига – «ходим» сўзларидан фойдаланишади ва ушбу муносабатларнинг субъектлари «ходим» ва «иш берувчи» ҳисобланади. «Пировард натижа учун тўланадиган бажарилган иш (кўрсатилган хизматлар) учун ҳақ» ёки «шартнома нархи» сўз бирикмаси ўрнига кўпчилик «иш ҳақи» сўз бирикмасидан фойдаланади.
 
Шартнома матнида ва уни ижро этиш жараёнида Меҳнат кодекси томонидан меҳнат шартномасининг мажбурий шартлари жумласига киритилган шартлар сақланмаслиги керак:
 
• иш жойи (таркибий тузилма кўрсатилган ҳолда),
• штат жадвалига мувофиқ лавозимда, малака кўрсатилган ҳолда касб, мутахассислик бўйича ишлаш,
• ишнинг бошланиш санаси,
• меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (тариф ставкаси ёки маош миқдори, қўшимча тўловлар, устама ва рағбатлантирувчи тўловлар),
• меҳнат ва дам олиш режими,
• фуқарони мажбурий ижтимоий суғурта қилиш тўғрисидаги шарт ва бошқалар.
 
ФҲШ тузишда ишга қабул қилиш тўғрисида ариза, буйруқ расмийлаштириш, шунингдек меҳнат дафтарчасига ёзув киритиш талаб этилмайди.
 
Шартномани расмийлаштириш учун ижрочи қуйидагиларни тақдим этиши керак:

• паспорт, ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
• СТИР;
• ШЖБПҲ.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!