Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ҳуқуқ
  3. Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартиби ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартиби ҳақида нималарни биласиз?

сана : 02-05-2018   /   Ҳуқуқ   /   кўрилди: 191

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз илтимосномаларига кўра келиб чиқишидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тилидан, динга муносабатидан, сиёсий ва бошқа эътиқодларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниши мумкин, деб хабар бермоқда "Инсон ва қонун” нашри.

Сўнгги 5 йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органлари орқали президент номига фуқароликка қабул қилиш тўғрисида ариза беради. Аризада Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиши, унинг талабларини бажариши тўғрисидаги ва хорижий фуқароликдан воз кечганлиги тўғрисидаги мажбурият кўрсатилади.

Фуқароликни олиш учун қандай ҳужжатлар топширилади?

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

икки нусхада ариза-сўровнома;
хорижий фуқароликдан чиққанлик тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат (фуқаролиги бўлмаган шахслардан ташқари);
2 нусхада таржимаи ҳол;
кун кечиришнинг қонуний манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (иш жойидан маълумотнома ёки иш ҳақи, пенсия, нафақа, дивидендлар ва кун кечиришнинг бошқа манбалари кўрсатилган бошқа ҳужжат);
тўртта фотосурат;
2 нусхада оиласининг таркиби тўғрисида иш жойидан маълумотнома;
давлат божи тўланганлиги ёки уни тўлашдан озод қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат.

Илтимосномани кўриб чиқиш муддати

Аризачи юқорида кўрсатилган барча ҳужжатларни топширган пайтдан бошлаб тақдимнома ижро учун қабул қилинган деб ҳисобланади.

Истиқомат жойидаги ички ишлар органлари аризачининг расмийлаштирилган ҳужжатларини тегишли суратда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ички ишлар бошқармаларига юборадилар.

Қорақалпоғистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ички ишлар бошқармалари Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар расмийлаштирилиши тўғрилигини текширадилар, ушбу масалалар юзасидан 2 нусхада ҳужжатлар йиғма жилдини юритадилар ва давлат хавфсизлик тегишли органларининг фикрини сўрайдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари ички ишлар бошқармаларининг материаллари ва хулосаларини Ташқи ишлар вазирлигига юборадилар.

Ташқи ишлар вазирлиги ўз хулосасини Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги материаллар билан биргаликда президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссияга ва республиканинг тегишли ваколатли органлари /Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги/га юборади. Мазкур ваколатли органлар президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссияга фақат ўз хулосаларини юборадилар, ҳужжатларни эса Ички ишлар вазирлигига қайтарадилар.

Ваколатли органларнинг ҳар бирида фуқароликка оид материалларни кўриб чиқиш муддати бир ойдан, умумий муддати эса — фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатлар очилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.
 
Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссия ҳужжатларни кўриб чиқади ва президент қарор қабул қилиши учун таклифлар тақдим этади.
Фуқароликда ўзгариш президент Фармони эълон қилинган кундан бошлаб юзага келади.
 
Қандай ҳолатда фуқароликка қабул қилиш рад этилиши мумкин?

Шахс Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик ишлатиб ўзгартиришни ёқлаб чиқаётган бўлса;

фаолияти Ўзбекистон Республикасининг конституциявий принципларига зид бўлган партиялар ва ўзга ташкилотларга аъзо бўлса;

Ўзбекистон қонунларига мувофиқ жазоланадиган хатти-ҳаракатлар учун озодликдан маҳрум этилган ва жазони ўтаётган бўлса, уни Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномаси рад этилади.

Фуқаролик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва фуқаролик масалаларига оид қарорларни ижро қилиш тартибини бузувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлари хусусида қонун билан белгиланган тартибда лавозимига кўра юқорироқ мансабдор шахсга, норози бўлган тақдирда эса судга шикоят қилиниши мумкин.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!