Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ҳуқуқ
  3. Тожикистонда ҳам Самарқанд воқеаси такрорланди. Милиционерлар аёлни ечинишга мажбур этишди…

Тожикистонда ҳам Самарқанд воқеаси такрорланди. Милиционерлар аёлни ечинишга мажбур этишди…

сана : 11-07-2018   /   Ҳуқуқ   /   кўрилди: 144

Воқеа яқиндагина Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Спитамен туманида содир бўлган.

 Тадбиркорлик билан шуғулланувчи 33 ёшли Кибриё Йўлдошеванинг айтишича, куни кеча туман милиция бўлими ходимлари суриштирувлар олиб бориш жараёнида уни тўлиқ ечинишга мажбур қилишган. Ваҳоланки, шу йил майойида «Дунё» ошхонаси эгаси бўлмиш шу аёл «Тожпромбанк»дан қалбаки ҳужжатлар асосида кредит олганликда айбланганди. Спитамен милиционерлари ҳам аёлни аслида шу масалада қўлга олишган ва сўроқ қилишган.

— Улар гўё мен кийимларим ичига овоз ёзадиган қурилмани беркитиб олишим мумкинлигини баҳона қилиб, — дейди Кибриё Йўлдошева. — Ҳамма кийимимни ечиб ташлашга мажбур қилишди. Ҳатто, пайпоғимгача ечдим. Уч нафар милиционер менга еб қўйгудек қараб турарди. Лекин ортиқча ҳаракатлар содир этишмади. Фақат сўроқ қилишди. Кредит масаласига келсак, мен 6 минг доллармиқдоридаги қарзимни банкка аллақачон топшириб қўйганман…

Суриштирувлардан кейин бир кун ўтиб Кибриё Йўлдошева Спитамен туманпрокуратурасига милиция ходимлари устидан шикоят аризаси тақдим этди.Прокуратура ушбу шикоят аризаси бўйича иш бошлади. Аммо Спитамен туман ички ишлар бўлими тасарруфидаги тергов бўлинмаси раҳбари Юнус Баҳроновнинг гапига қараганда, биринчидан, аёлнинг ўзи фирибгарликдаайбланмоқда. Унга нисбатан аллақачон жиноий иш қўзғатилган. Иккинчидан, милиция ходимларининг аёлни қип-яланғоч ҳолга келтирган ҳолда сўроқ қилганлари ёлғондан бўлак нарса эмас. Аёл туҳмат қилаётган бўлиши мумкин.

— Биз Кибриё Йўлдошеванинг шикоятидан кейин ўзимизнинг ички текширув амалимизни ўтказдик, — деди Юнус Баҳронов. — Бироқ ҳамкасбларим ундай ишбўлмаганини таъкидлашди. Бунга арзирли исбот ҳам йўқ…

Кибриё Йўлдошева устидан очилган жиноий иш ҳануз давом этмоқда. Аёл айби исботланса, ё катта миқдорда жаримага тортилади, ё икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилади. Милиция ходимларининг уни ечинтирганлари билан боғлиқ ишни эса босди-босди қилиб юборишлари тайин.

Manba: hordiq.uz

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!