Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ҳуқуқ
  3. Бухоролик аёл эркак қиёфасида 2 ой қўшниси билан учрашиб юрди

Бухоролик аёл эркак қиёфасида 2 ой қўшниси билан учрашиб юрди

сана : 12-07-2018   /   Ҳуқуқ   /   кўрилди: 179
Бухорода ўзини «эркак» қиёфасига ўзгартириб, қўшнисининг 10 миллион сўмдан ортиқроқ тилла тақинчоқ ва пулларини қўлга киритган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб 7news.uz нашри хабар бермоқда.

М.Адизова (исм-шарифлар ўзгартирилган) Шофиркон тумани «Калон» маҳалла фуқаролар йиғини «Калон» қишлоғида яшовчи қўшниси О.Ортиқовага «Рустам» исмли йигит уни яхши кўриб қолганлигини айтиб, сўнг телефон орқали унга ўзини «Рустам» деб таништириб, эркак овозида гапириб унинг ишончига кирган.
Бироз вақт ўтгач М.Адизова яна «Рустам» ролида «менга пул керак пулинг бўлса бериб тургин, агар пулинг бўлмаса тилла тақинчоқларинг бўлса ҳам бергин, уларни гаровга қўйиб пул оламан, кейинчалик тақинчоқларингни қайтариб бераман» деб алдаган ҳамда О.Ортиқовадан жами баҳоси 8 000 000 сўм бўлган уч дона аёллар ва бир дона эракаклар тилла узукларини, бир жуфт аёллар тилла зираги ва бир дона аёллар тилла занжири ҳамда 2 600 000 сўм нақд пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга муваффақ бўлган.
"Рустам"нинг гапларига ишонган О.Ортиқова афсуски, ўзининг қўлида бўлган мол-мулкини унга бериб юборган.
Ажабланарли жиҳати шундаки, М.Адизова ўзининг ташқи кўринишини усталик билан ўзгартириб, эркак қиёфасига кириб О.Ортиқова билан бир неча марта учрашган. Буни қарангки, икки ойдан ортиқроқ вақт мобайнида унинг бу қилмишларини О.Ортиқова ҳамда бошқалар мутлақо сезмаган», — дейилади хабарда.
Судда М.Адизова ўзининг қилмишига тўла иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ташқи қиёфасини ўзгартириб, эркак кўринишида О.Ортиқова билан бир неча марта учрашганини ҳамда телефонда ҳам эркак овозида гапириб, О.Ортиқовадан пул сўраганини тан олиб, суддан қонуний енгиллик берилишини сўраган.
М.Адизова Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасининг (фирибгарлик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.
М.Адизовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасининг 1-қисми билан ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!