Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ҳуқуқ
  3. Қотиллик сабаб ёзувчи бўлган эркак қатл этилади (фото)

Қотиллик сабаб ёзувчи бўлган эркак қатл этилади (фото)

сана : 09-08-2018   /   Ҳуқуқ, Фото   /   кўрилди: 84

Хитойнинг Чжэцзян провинциясида машҳур детектив асар муаллифи Лю Моубяо 23 йил олдин содир этган қотиллиги сабабли ўлимга ҳукм қилинди. Худди шунга ўхшаш жазо унинг шериги Ван Моуминни ҳам кутмоқда, дея хабар берди "horrorzone.ru”.

ОАВ хабарларига кўра, Моубяо ва Моумин болаликдан бери дўст бўлиб, Аньхойвилоятида бирга катта бўлишган. Пул етишмаслигидан чарчаган бу икки дўст 1995 йилда ўғирлик қилишга қарор қилишади. Биринчи уриниш муваффақиятсизликка учрайди, лекин улар ўз фикрларидан қайтмайдилар. Натижада Ли ва Ван Жили аҳоли пунктидаги меҳмонхонага жойлашишади ва кечқурун болға билан қуролланиб, бошқа хонага бостириб киришади ва ухлаб ётган марҳумни ўлдиришади. Жабрланувчининг ёнидан фақат 20 юан топишади. Бу уларга етарли бўлмаганлиги боис шериклар уй эгасини чақириб, меҳмонхонадан кетмоқчи эканликларини айтишади. Пулни қайтариб олган Ван Моумин меҳмонхона эгасининг бошига болға билан уриб ўлдиради. Уларнинг кейинги қурбонлари меҳмонхона эгасининг хотини ҳамда унинг 12 ёшли невараси бўлади. Жиноятчилар қотиллик жойидан яна 100 юан топишади ва яширинишга муваффақ бўлишади.

Узоқ вақт давомида иш очилмаган ва фақатгина 2017 йилда ўтказилган ДНК текшируви қотилларнинг аниқланишига замин яратган. Аниқланишича, воқеа жойидан Лю Моубяонинг тупуги қолган сигарети қолдиғитопилган экан.

Моубяонинг судда таъкидлашича, ёшлигида содир этилган ваҳшийликлар унга тинчлик бермаган. Шу боис қилган қотилликларига асосланиб романлар ёзишни бошлаган, кейинчалик бир нечта мукофотларга сазовор ҳам бўлган. Ўлимга маҳкум этилган ёзувчи ўзини барча қилган жиноятлари учун юз марта ўлишга лойиқ деб ҳисоблади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!