Самарқандда бир гуруҳ шахслар йўлни тўсиб қўйгани юзасидан маълумот берилди

Самарқандда бир гуруҳ шахслар йўлни тўсиб қўйгани юзасидан маълумот берилди

Пахтачи туманида бир гуруҳ фуқаролар электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, йўл бўйига чиққанлиги юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

5 апрель куни Пахтачи тумани Сарой маҳалласида яшовчи 15-20 нафар фуқаро шу маҳаллада ўрнатилган трансформатор бузилганлиги сабабли, электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, М-37 йўлининг маҳалла ҳудудидан ўтувчи қатнов қисмини ёпишга ҳаракат қилишган.

Ҳодиса жойига ИИБ ходимлари бориб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уйларига тарқатиб юборилган.

Ҳозирда ушбу маҳаллага янги трансформатор олиб келиб ўрнатилмоқда.