Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ибратли воқеалар
  3. Аёлнинг 60 йил давомида эридан яшириб келган сири...

Аёлнинг 60 йил давомида эридан яшириб келган сири...

Cана : 10-01-2019   /   Ибратли воқеалар   /   кўрилди: 102
Эр ва аёли 60 йил бахтли ҳаёт кечиришди.

Уларнинг бир-биридан яширадиган сирлари йўқ эди. Фақатгина аёл бутун умри давомида битта сирни яшириб келди. Шкафининг бир чеккасида қути турар ва аёл эридан ўша қутини очиб қарамасликни илтимос қилган эди. Эр ҳам аёлининг илтимосини бажо келтириб, қутичани очиб кўрмади. Қариб қолган аёл сирини очишга қарор қилди ва эридан қутичани олиб келишини сўради…

Қутини олиб келиб, очган эр ичида иккита тўқилган ўйинчоқ ва анчагина пул борлигига гувоҳ бўлди.

– Бу нима? – деб сўради хайрон қолиб эр.

– Биласанми, тўйимиздан олдин суюкли бувижоним менга бахтиёр оила бўлиш сирини ўргатган эдилар. Бувижоним: "Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, тилингни тий. Агар эрингдан жаҳлинг чиқса, у билан тортишма. Мана бу мосламалар мендан сенга совға. Жаҳлинг чиқиб, жанжалга йўл очилаётганини кўрсанг, дарров ўтириб бирон ўйинчоқ тўқи”, – деган эдилар.

Эрнинг кўзлари беихтиёр ёшланди, ахир қутида иккитагина ўйинчоқ бор эди. Лекин у аёлини ранжитган пайтлари бундан анчагина кўп бўлганини билар эди. Шунда у:

– Ўйинчоқларнику тушундим. Мана бу пуллар қаердан келди? Ахир мендан пул яширадиган одатинг йўқлигини биламанку! – деди.

– Бу пуллар тўқиган ўйинчоқларимни сотилиши эвазига йиғилган…

Хулоса ўзингиздан… Ҳар қандай ҳолат бўлмасин биз тилимизни тия оляпмизми?!
Шаҳноза Олимбой қизи таржимаси
Манба: ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!