Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ибратли воқеалар
  3. Меҳр олмоқ ва бермоқ инсоний бурчимиздир

Меҳр олмоқ ва бермоқ инсоний бурчимиздир

Cана : 04-04-2019   /   Ибратли воқеалар   /   кўрилди: 173

Болалигим хаста юрак билан олишиб ўтди.

Ногиронлик нафақа пулимни олиб келганда, онам кўзи ёшланиб олган чоғида беркиниб олардим. Кунларўтди 7 синф чоғларим олий маълумотли онам 4 та сумкани елкасига илиб қўшнилардан сут олиб сут сотарди.

Отам ишидан келиб, одамларни оғирини енгил қилиш, уч-тўрт сум ишлаш учун ишлашга кетарди. Менга юрак операцияси учун пул еғишарди.

Онам хеч қачон болалик чоғларимда янги либос киймаган эканлар ўйласам. Операция ҳам бўлдим. Соғлом қизга айландим. Ўқидим, олий маълумотли бўлдим. Лекин болалигимдаги азобларни таъсири бор эди, одамлар орасида гапираётган чоғимда тутилиб қолардим. 
ЎЗМТДП партиясига аъзо бўлдим, тадбирларда қатнашдим ҳозир ишонсангиз мингта одамларни олдида ҳам тилим тутилиш у ёқда турсин гапдан тўхтатиша олмайди.
Фаол аёлга айландим, депутат бўлдим хатто оилам ҳам яшаб кетишимга ишонмаган эди ҳозир хайратдалар.

Ҳар йили шу имконияти чекланган болалар учун оналари, устозлари патранажлари учун дастурхон солиб, таклиф этаман. Куни кеча ҳам халқ дуоси билан кичиккина тамаддихона очдим. Очилиш маросимида шу гўдакларни чақириб бирга ўтирдик.

Уларни ҳаммалари мени танишади. Уларни совғалар тарқатиш жараёнида шодликларини кўриб беихтиёр болалигим ёдимга тушди. Ҳали булар шундай инсонлар бўладики халқ учун хизмат қиладиган буюк шахслар, олимлар камида депутатлар бўлишади албатта. Мен бунга ишонаман.Бу тадбирга биргина юраги хаста қизалоқ келмади. Шу қизни юрагини аперация қилиш учун ҳозирда ҳаракат қилмоқдаман.

Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани

"Кўприкбоши" 29-сайлов округи

депутати Зиёда Халилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!