Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Берувчи қўл яхшироқ (Ривоят)

Cана : 29-03-2018   /   Ибратли воқеалар   /   кўрилди: 433

Бир ота ўғлини ишлаб, тирикчилик учун пул топиб  келишини талаб қилди. Ўғил унинг талабини бажариш учун йўлга тушди. Бироқ бир неча соат ўтмасиданоқ  ўғил қайтиб келди. Отаси:

 

- Нима учун қайтдинг? Ўғил:

- Эй, отажон! Мен дарахт остида ўтирган эдим, бир пайт ўлими яқинлашиб қолган бир касал қарғани кўрдим. У қандай қилиб ризқ топади, деб ўзимга савол бериб турган эдим, тўсатдан шер катта ўлжа билан келиб,  ундан ўзи тусаганича тановул қилди. Қорни тўйгач, қолганини  ташлаб кетди. Ўша заҳоти ҳалиги хаста қаға ундан тановул қила бошлади. Ризқ кафолатланган экан, деб қайтиб келдим, - деди.  Ота:

- Ўйлаб кўрчи, ўғлим. Бошқалардан ортиб қолган қолдиқ ҳисобига яшайдиган қарға бўлиб яшаш яхшими ёки ўзини-ўзи таъминлаб, яна бошқаларга  ҳам берадиган шер бўлиш яхшими? Бошқалардан келадиган ёрдамни кутиб яшаш яхшими ёки ўзинг меҳнат қилиб топганинг яхшими? Эсингдан чиқарма, берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқдир!

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!