КУЛФАТЛАРНИНГ ЭНГ ОҒИРИ – ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ

Ислом таълимоти бизга аёл энг аввало болаларимизнинг онаси, рўзғоримизнинг гулшани эканлигини унутмаслигимизни уқтиради. Аёл бу уйимиз файзи, фарзандларимизнинг тарбиясига асосий жонкуяр инсондир. Қаердаки ўз оиласи учун қайғурган эр бўлса, фарзандларига яхши тарбия берилиб, ҳақиқат йўлига бошласа – у оиладан оқил, доно, эл орасида иззат-ҳурматли фарзандлар етишиб чиқади. Ана шундай тарбияси мустаҳкам ўнлаб оилаларнинг юзлаб фарзандлари жамиятимиз тараққиёти йўлида камарбаста бўлмоқдалар.

Афсуски, ҳали жамиятимизда бутунлай бунинг акси бўлган ноқобил оилалар ҳам исталганча топилади. Ана шундай оила бошлиқларининг ўзи фарзандларига ахлоқсизликларни ахлоқ қилиб кўрсатсалар, ароқхўрликка, порахўрликка мубтало бўлсалар, эр хотин бир-бири билан доимо сен-менга бориб турса, ҳаром-хариж яшаса – уларнинг фарзандларидан нима кутиш мумкин? Ана шу тариқа бизнинг фаровон ва маънавий жиҳатдан бой яшашимизга тўсиқ бўлувчи иллатлар авлоддан-авлодга ўта бошлайди.

Ҳозирги кунда инсоният орасидаги кулфатларнинг энг оғири бу – ўз жонига қасдқилиш каби ношаръий ишлардир. Айрим йигит ва қизларимиз, аёлларимиз турли йўллар билан ўзларини нобуд қилиш ҳолатлари учраб турибди. Бу эса, ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги керак. Баъзи кишилар эса буни диний эътиқодгаҳам боғламоқдалар. Лекин, биз шуни қатъиян таъкидламоқчимизки, ўзини ёқиб, осиб ва турли йўллар билан нобуд қилиб юбораётганлар мустаҳкам диний эътиқодга эга эмаслар. Мен будай бўлмағур гап-сўзларни тарқатувчи кишиларга шуни эслатиб ўтмоқчиман, дунёдаги ҳеч бир дин инсонларни Аллоҳтарафидан берилган ўз омонатига ноҳақ зулм қилишга буюрмайди. Балки барча динлар қатори Исломда ҳам ўз танига қасдқилиш бу энг оғир гуноҳдир. Бу иш Аллоҳга исёндир. Қуръони каримда «Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламанг. Амалларингизни чиройли қилинг. Албатта, Аллоҳчиройли иш қилувчиларни яхши кўради», деб ёзилган. Ҳадисиқудсийда: «Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукур қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаромқилдим» дейилган.

Пайғамбаримиз (с.а.в) ўз ҳадисларида: «Ким ўзини осиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобда қолади. Ким ўзини-ўзи ёқиб ўлдирса, дўзахда ҳам худди шундай азобга гирифтор бўлади». Шунга қарамасдан аёлларимиз, йигит-қизларимиз ўртасида ўз жонига қасд қилишҳоллариҳалиҳам учраб турибди. Бунинг сабаблари миллий қашшоқликда ёки динга берилганликда эмас, балки оиладаги муҳитнинг бузилганлигидадир.

Болаларнинг касалманд бўлиб қолиши, оилада эрнинг ўз ўрни йўқлиги, унинг ҳар хил ношаръий ва ноахлоқий ишларга берилиб қолганлиги, аёл кишининг қадр-қиммати йўқолиб бораётганлиги булар барчаси она деб аталмиш улуғзотни ана шу сўнгги чорани қўллашга мажбур қилмоқда.

Аёлларнинг, йигит-қизларнинг ўз жонига қасдқилишига фақатгина уларнинг ўзи эмас, балки атрофдаги одамлар, бутун жамоатчилик ҳам айбдордир.

Ҳурматли биродарлар, келинг, ўз оналаримизга, аёлларимизга, сингил ва фарзандларимизга меҳрибон бўлайлик. Уларнинг қалбини тушунишга ҳаракатқилайлик. Оила мустаҳкам бўлиб, меҳр-муҳаббат ва аҳиллик бўлса бу иллат ўз ўзидан йўқ бўлади.

Рустам НИШОНОВ,

Фориш туман бош имом хатиби

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига