Бахт учун “қурбонлик” (ибратли ривоят)

 

Бир донишманд олам гўзаллигига маҳлиё бўлганча ҳаётдан хурсанд бўлиб кетиб борарди. Кутилмаганда унинг кўзи машаққатлардан қадди букилган бахтсиз кимсага тушди.

— Нега ўзингни шундай азоб-уқубатларга гирифтор қилдинг? — сўради донишманд.

— Мен фарзандларим ва набираларим бахти учун азоб чекяпман, — жавоб берди киши. — Бобомнинг отаси у кишининг бахтли бўлиши учун машаққат чеккан, бобом эса отамнинг бахти учун, отам менинг бахтим учун изтироблар ичида яшади. Мен ҳам болаларим ва набираларим бахтли ҳаёт кечиришлари учун бутун умрим давомида қийналсам ҳам, розиман.

— Оилангда кимдир бахтли бўлганми ўзи? — савол берди донишманд яна қизиқиб.

— Йўқ, аммо менинг болаларим ва набираларим албатта бахтли бўлишлари керак!

— Саводсиз одам ўқишни ўргата олмайди, кўрсичқон ҳеч қачон бургутни тарбияламайди, — жаҳли чиқиб деди донишманд. — Аввало ўзинг бахтли бўлишни ўрган, болаларинг ва набираларингни қандай бахтли қилишни ана шунда тушунасан!

Муҳаббат ШАРИФОВА таржимаси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 8-04-2018, 17:25
0
130

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

18+
  • яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru
  • Таҳририят билан боғланиш

  • +998 91 569-16-99, +998 91 599-54-44
  • jizzaxcity@umail.uz
  • Жиззах, ш. Ш.Рашидов, к. 116-уй
  • 2014-2018 Сайтдаги хабарлардан фойдаланилганда www.Sangzor.uzга ҳавола кўрсатилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150
    18+
    Юқорига